Оила саодати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиш учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларни никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилган Қодир ва Ҳаким Аллоҳга у зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин.!!!

“Никоҳ менинг суннатимдир.  Ким суннатимдан юз ўгирса мендан эмасдир”, деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга  битмас туганмас солавату саломлар бўлсин.

Ўзи яратган борлиқда ўзи яратган инсон қандай яшаса саодатли бўлишини яхши биладилар. Аллоҳ таола эркак ва аёлларни никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилди. Аллоҳ Субҳанаҳува таоло инсонларни синов имтиҳон учун яратган. Бир биримизга қиладиган муомиламиздан албатта сўраламиз. Чиройли муомила қилмасак Аллоҳ  бу неъматларини олиб қўяди. Эр ва хотин ажрашиб кетиши фарзандларга зулм, ота она соғлигига зиён бўлади. Аллоҳ мендан шу ҳолат ҳакида сўралса нима деб жавоб бераман деб инсон озгина ўзини ўзи тафтиш қилганида эди. Оилаларимиз бундай омонат ҳолатга келиб қолмаган бўлар эди.

Оналаримиз ҳам фарзандига пул топиш йўлини  талаб қилмасдан, болам Аллоҳ берган неъмат ақлни нимага сарфладинг деса нима деб жавоб берасан. Ақл Аллоҳ берган илоҳий нурдир. Атрофингга нур зиё таратгин. Оналаримиз қизларимизга, Она қизим иншааллоҳ келажак сенинг қўлингда. Она насихатида: “Эрингнинг сирларини зинҳор бировга айта кўрма”. Сирлари бошқаларга ошкора бўлган кишилар зиён-заҳматда қоладилар ва кўп манфаатлардан маҳрум бўладилар.

Ҳадиси шарифда: “Бир киши сирини сақлай олса, ишини бутун ҳаққи билан бажарган бўлади”, дейилган.

Инсон қалби сирлар сақланадиган сандиқ, оғиз у сандиқнинг қулфи, тил эса калитидир. Аёл эрининг сирларини мухофаза қилиши ҳеч кимга айтмаслиги керак.

Эрининг сирларини сақлай олмай фош қилса, вазиятдан огоҳ бўлган эр эса хотинидан нафратланади. Сир саклай билиш осон эмас. Сирнинг оғирлиги ҳар қандай юкдан вазминдир. Бошқа юклар қалбга оғирлик қилмайди, лекин сир оғирлик қилади. Сирни бировга айтса битта оғиздан чиққан сўз минг оғизга ёйилади. Илм билан Аллоҳни таниб Аллоҳим  берган неъматларига қандай муомила қилганинг ҳакида сўралса? Юзларимиз ёруғ бўлсин деса, шу қизларимиз ҳам сабрли Хадича, Айша, Фатима оналаримиздан ибрат олсалар ҳеч қачон кам бўлмасдилар.  Холимизга қаранг қандай аҳволга тушиб қолдик.

Киёв уйланиб ёшгина келинни ташлаб бошқа юртларга ишлагани узоқ муддатларга кетади. Ёшгина келин бўлса кутиб кунни тонгга улайди. Аллаҳим шу ўзга юртларда бераётган ризқингизни ўзингизни юртингизда ишласангиз бермасмиди. Берарди инсон ўзига ўзи зулм қилувчидир.

Яна оила бузилишига сабаб ароқҳўрлик ва гиёҳвандлик бир бирига боғлик десак ҳато қилмаган бўламиз.

Кўпинча эр Аллоҳ таола ҳаром қилган ароқни ичиб маст бўлади, маст бўлгандан кейин оилада жанжал кўтаради. Жанжал эса хотинни талоқ қилиш билан ниҳоясига етади, гуноҳ устига гуноҳ бўлади эр тул аёл бева болалар тирик етимга айланади.

Аллох таола Моида сурасида бундай деб марҳамат килади.

Албатта, шайтон ҳамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни, ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайди. Энди тўхтарсизлар!? (91- оят). Ислом агар эр хотинини ёқтирмай қолса ҳам оилавий ҳаётни давом эттиришга тарғиб қилади. Аллох таола “Нисо” сурасида бундай деб марҳамат қилади. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса деган (19- оят).

Шунинг учун ўзга хонадонга узатилаётган қизларимиз қимматли насиҳатларга қулоқ тутишлари керак. “Қаноатли бўл.Чунки қаноат қалбга ҳузур ҳаловат бағишлайди”.

Хадиси шарифда айтиладики: Нафснинг кўзи тўймайди. Бир пакир олтини бор киши, ох яна шундай бир пакир олтиним бўлсайди, дейди яна, тежамкор бўлган киши фақир бўлмайди дейилган. Агар кўрпага қараб оёқ узатилмаса кераксиз нарсаларга пул сарфланаверилса, исроф ва ҳаражат эшиги катталашиб кетади. Эрингга қулоқ сол ва итоат қил.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  “Эрини рози қилолган аёл дунёдан ўтгач, жаннатга киради”, деганлар яна бошқа ҳадисларида: “Бир кишининг бошқа кишига сажда қилиши мумкин бўлганида эди, аёлларнинг эрларига сажда қилишларини буюрардим”дея марҳамат қилганлар. “Эридан руҳсат олмасдан кўчага чиққан аёлга то уйига кайтгунча фаришталар лаънат ўқиб туради”, деганлар.

Қизларимизга яна насиҳат қилишимиз керакки. “Умр йўлдошингнинг кўзи тушиши эҳтимоли бўлган ҳамма ерга эътибор бер, шундай қилки, унинг кўзи зинҳор ножуя ҳолатларга тушмасин. Ёмон ҳид чиқиши эҳтимоли бўлган нарса ва ерларга диққат қил. Уларни топиб, тозала.Уйингдан ҳар доим ҳушбуй ҳидлар таралиб турсин”.

“Эрингнинг овқатланиш соати билан уҳлайдиган вақтига диққат қил!”, “Уйингдаги мол мулк ва жиҳозларни эҳтиёт қил”.

Оилаларимизнинг мустаҳкамлиги, баҳтиёрлиги барчамиз учун зарурдир. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз ушбу аҳамиятли ишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва баракатух.

Д.Хужаева

Боғот тумани “Беруний” маҳалла отинойиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *