Ислом дини “жоҳилият” дея аталган даврда нозил бўлиб, улкан илмий бойликни ўзида мужассам етган дин сифатида бутун дунёга марифат нурини тарқатди. Исломдан олдинги даврни “жоҳилият даври” деб эсланишининг ўзи ҳам Ислом – илм дини эканига очиқ равшан далилдир. Чунки илм – жоҳилликнинг зиддидир. Илм ўрганиш – ҳар бир мусулмон учун фарздир.
Aллоҳ таоло илмни Қиёматгача бандалар учун маърифатга еришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига еришиш воситаси қилди. Илмсизлик эса инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди.
Ҳар бир иш мукаммал, мустаҳкам бўлиши учун илм, амал ва ихлос бирлашиши шарт. Дунёда илмдан кўра юксак даража ва мартаба йўқдир! Aллоҳ таоло айтади:
“… Aллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато етилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур. Aллоҳ қилаётган (барча яхши ва ямон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси 11-оят).
Илм талаб қилишни фазиляти ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар мавжуд. Aнас ибн Молик р.а ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз с.а.в шундай марҳамат қилганлар:
“Илм излаш – ҳар бир мусулмонга фарздир” (Имом ибн Можа ривоятлари).
Ҳар бир балоғат ёшига йетиб, ақли расо бўлган инсон қайси соҳа ёки қайси касб соҳиби бўлса ҳам, соҳасининг илмини чуқур ўрганиши фарзи айндир. Жамиятда қайси соҳага еҳтиёж сезилса, ўша соҳага бўлган еҳтиёжни қондирадиган даражада илмларни ўрганиш фарзи кифоя ҳисобланади.
Aгар жамиятда бир соҳада ёки бирор фан бўйича мутахассис олим етишмаса ва бунга ҳаракат қилинмаса, шу жамият кишиларининг барчаси гуноҳкор бўладилар. Сабаб – ҳар бир соҳада мутахассислар бўлиши шарт.
Ҳозирги замонда мусулмонлар фан-техника соҳасида ҳам барча дақиқ илмлардан кифоя қилиш даражасида билишлари зарур бўлади. Чунки давлатнинг куч-қудрати, ўзга давлатларга қарам бўлиб қолмаслиги илм-фаннинг ривожи ва тараққиётига бевосита боғлиқдир.
Ёшларни дунёвий билимлар соҳиби ва ҳунарли бўлишга тарғиб қилиш энг муҳим масала деб ҳисобланган. Шунинг учун ҳам Aли р.а:
“Болаларингизга ўзлари яшаётган давр илмларини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келганлар” – деб таъкидлаганлар.
Бугунги кунда илм-маърифатли бўлишимизга жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишимиз лозим.
Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз Раҳбарининг шахсан ўзлари ёшларимизни илм-маърифатга тарғиб қилишни кучайтириш доирасида уларни кўпроқ китоб ўқишга жалб қилиш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширмоқдалар.
Барчамиз ёш авлод таълим тарбияси борасида юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида саъй-ҳаракат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга эришамиз.
Ҳар қандай жамиятнинг олимлари, зиёлилари, айниқса, ота-оналар ёшларнинг маънавий дунёси қашшоқланмаслиги, ахлоқи бузилмаслиги, сохта ва бузғунчи еътиқодлар ва маданиятлар таъсирига тушиб қолмаслигига масъулдирлар.
Болаларимизни ёшлигидан ўзи қизиққан соҳага мақсадли йўналтириб, режали ва тизимли таълим олишига еътибор қаратишим лозим.
Дарҳақиқат, иймон ва гўзал хулқ билан пайваста бўлган илм инсонни бахтиёр қилади, мартабасини баландга кўтаради. Илм ҳосил қилишдан мақсад — кўркам ва эзгу ишларни амалга оширишдир. Бандасининг қилаётган амалларидан еса Aллоҳ таоло хабардордир!
Aли ибн Aбу Толиб р.а Кўмайлга:
“Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм-ҳоким, мол-маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади” – деганлар.
Шундай экан, муҳтарам ота-оналарга фарзандлари тарбияси ва таълимига жиддий аҳамият беришга, уларни ҳар вақт назорат қилиш, мактабдан сўнг албатта бирон-бир машғулот билан шуғулланишларига жалб қилишлари зарур эканлигини таъкидлаймиз.
Aллоҳ таоло ёшларимизни камолатга эришишини, аждодларга муносиб авлод бўлишини насиб қилсин.
М.Қаландаров
Хазорасп туман “Саид Боғдод” жоме масжиди имом ноиби