Оила қуриш инсон ҳаётидаги энг масъулиятли ишлардандир. Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишга эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолотлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганидек, оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир. Асосий қонунимизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларининг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқига асосланади” , дея белгилаб қўйилган. Мазкур тамойил асосида мамлакатимизда оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш унга моддий ва ма’навий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича йигит- қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мусатаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Афсуски, айрим ота-оналар кўпинча фарзандининҳ келажак тақдири бахт- саодати ҳақида ўйламай ҳали балоғат ёшига йетмаган қизини узатиш ёки қариндошимнинг қизи бегона бўлмасин деб ўғил уйлантириш тараддудига тушади. Бунинг оқибатида қизларни 16 ҳатто ундан кичик ёшда турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб туради. Аммо бу кўп ҳолларда бўлғуси онанинг саломатлиги ва руҳиятига қолаверса ёш оиланинг мустаҳкамлигиги туғилажак фарзандининг соғломлигига салбий таъсир кўрсатади.
Вилоятимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш тиббий маданиятни ошириш ва ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, қариндошлар ўртасидаги ва ерта никоҳларни олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Ў.Сапаева
Боғот тумани “Оқ олтин” маҳалла отинойиси