Она ватан. Нима учун ватанни она сўзи билан ёнма –ён ишлатамиз? Чунки ватан ҳам онамиз каби азиз, мехрибон ва қадрлидир. Инсон дунёга келмасидан олдин онанинг вужудида улғайса, дунёга келганидан кейин эса Она ватанда униб ўсади. Кишининг туғилганда киндик қони тўкилган ер Унинг ватани хисобланади. Манашу ватанини асраб ардоқлаш химоя қилиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Ватан деганда, хамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим –тарбия олиб вояга етган. неча –неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган , уларнинг ақлу –идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади. Ҳар бир эл, ҳар бир миллат учун ўзининг туғилиб ўсган жойидан ардоқлироқ маскан бўлмаса керак.
Расулуллоҳ (с,а,в) Мадинайи мунавварага хижрат қилиб кетаётганида Маккаи муккарама томонга юзланиб “Агар қавмим мени маккадан чиқиб кетишимга мажбур қилмаганида, хечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим” – деганлар. Демак она ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаш ва соғиниб яшашалик инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик хис –туйғудир. Қаерда бўлмасин инсон барибир ўз юртини онасини соғингандай соғинаверади, қўмсайверади. Чунки инсон хаётга келаркан биринчи бўлиб киндик қони тўкилган ватанидаги ҳаводан нафас ола бошлайди, ҳаво ола бошлайди. Шу тупроқда илк қадамларни қўйиб юришни ўрганади.Дунёни танишни шу ватанни англашни бошлайди. Илк киндик қонимиз тўкилган ватанимизни химоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир. 1993-йилдан бери 14-январ ватан химоячилари куни деб нишонлана борди. Ватанига сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ҳарбийларимизга минг бора тасоннолар ва рахматлар айтсак ҳам кам . Шу баходир, жисмонан бақувват , ақлан етук, сергак ва пахлавон йигитларимиз бор экан ватанимиз хар доим тинч осмонимиз мусаффодир. Ҳарбийларимиз тунни тун демай, куни кун демай доим сарҳадларимизда сергакдирлар. Шундай экан юрт тинчлигини химоя қилишда ҳар бир соха вакиллари ўз соҳаси доирасида хисса қўшишлари лозим. Мутафаккирлардан бири шундай дейди. “Ватанпарвар ўз ватанини камолати йўлида ўз ҳалқига мухаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул жонини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаравонлиги учун бор будинини фидо қилувчи инсондир”. Бундай ватанпарварлари бор юрт эса доимо тинч, осмони мусаффо, халқи ахл, ризқи мўл, хаёти эса фаравон бўлади. Муқаддас диниизда шундай дейилган Ватанни химоялаш муқаддас бурч қилиб белгиланиб бу хизматлари учун жуда катта мукофотлар , ажр ва савоблар борлиги айтиб ўтилган. Инсон учун ватан ягонадир , ватаннинг катта-кичиги ҳам бой камбағали ҳам бўлмайди. Ватан танланмайди. Ватан бизнинг молимиз эмас. Шунинг учун ҳам у пулга сотилмайди ва сотиб олинмайди. Ватан инъом этилмайди қарзга берилмайди.Ватан ҳар бир фуқора учун муқаддас ва беқарордир. Ватан мехрини, ватан сехрини, унинг мўтабарлиги, улуғворлигини сўз билан ифодалаш қийин.Инсон истаган жойда бир парча нонга қорнини тўйғизиши мумкин. Лекин ватаннинг ўрнини хеч нарса босолмайди. Ватанда яшаш хақиқий бахтдир.Аллох таоладан сўраб қоламизки жонажон мустақил юртимиз сархадларини сергаклик билан қўриқлаётган Ватан химоячиларини Ўзининг хифзу химоясида сқлаб, ватанимиз осмонини доимо мусаффо, тинчлигимизни эса барқарор ва мустаққиллигимизни абадий қилсин.
П.Бобожонов
Шовот тумани “Қорри эшон бобо” масжиди имом–хатиби