Қуръони каримнинг аксари оятларида сабр намоз билан ёнма-ён зикр этилган. Бу бежиз эмас. Сабр инсонни комиликка элтувчи, нафснинг васвасаларидан қутқарувчи, имонни сайқалловчи энг яхши ҳислатлардандир. Аллоҳ Таоло бундай марҳамат этади: “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (мендан) ёрдам сўрангиз! Аллоҳ албатта сабр қилувчилар билан биргадир». (Бақара сураси 153 оят) Пайғамбар алайхиссалом: Бош тана учун канчалик керак бўлса, сабр ҳам имон учун шунчалик керакдир» деганлар (дайламий). Яна бир хадисда «Сабр[1]ёруғликдир» дейилган. Зеро, сабр нур каби кийинчилик зулматини кеткизади ва ҳақиқатни намоён қилади.
Имом Қуртубий «Кишининг ичидаги жиззакиликни йўқотиши ва Аллохдан бошқага шикоят қилмаслиги чиройли сабрдир» деган. Чунки Аллох сабрлиларни яхши кўради. Хадиси қудсийда Аллох азза ва жалла бундай марҳамат қилади: «Эй бандаларим, Мен бандалар ичидан бир мўмин кишини (бирор мусибат етказиб) имтихон қилсам, у менга ҳамд айтиб синовимга сабр қилса, у ўша жойидан турганида онаси тўққан кундагидек хато гуноҳларидан пок бўлиб туради. «Аллох таолонинг савобига эришиш учун сабр-чидам керак, Хак йулида «чиройли сабр килиш» керак. Аммо сабр дегани жим -харакатсиз туриш, дегани эмас, Аллох таоло айтганидай чидам билан юриш деганидир. Шундагина Аллох таолонинг хак ваъдасига эришилади. Хадис шарифда «Хеч кимга сабрдан кура яхширок ва кенгроқ хадя берилмаган” дейилади. Мусулмон киши турмушини яхшилаш йўлида имкониятидаги барча халол воситаларни ишга солиб харакат қилаверади, аммо ризқни Аллох беришини хеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига етган ризк-насибани Аллох-таолодан деб билади. Оз булса хам бошини тик тутиб кун куради, норози булмайди,куп булса хам ховликиб кетмайди. Чунки мусулмон одам Аллох таолонинг иродасига карши чикмайди.Баъзан узига берилган ризкка сабр этмай, харакат килмай «осон» мехнаттопишига интиладиган уз номуси-орини уялмай ахли-оиласини кийин ахволга солиб бегона юртларда одам савдоси курбони буладиганлар хам топиладики бу айни сабрсизликнинг ношукурликнинг окибатидир. Луқмон хакимдан сўрабдилар, У қандай аччиқлики охири ширин бўлар? Бу сабр деб жавоб берган экан. Шунинг учун Ислом мўмин-мусумонларни ҳамиша сабрли бўлиш, Аллох тақдир қилган хамма нарсага кўнишга чақиради. Зеро сабр мўминларнинг энг мақталган фазилатларидандир. Сабр туфайли зафарга эришилади, унинг меваси ниҳоятда ширин бўлади. Сабр-нафснинг юксак хулқларидан биридир. Абдуллох ибн Аббос (розияллоху анхумо)» Қуръонда зикр этилган сабр уч турлидир: Аллох таолонинг фарзларига сабр қилиш, Бунга юз даража берилади. Аллох таоло харом қилган нарсаларга сабр қилиш. Бунга олти юз даража берилади. Мусибатнинг аввалида сабр қилиш. Бунга тўққиз юз даража берилади» деганлар. Дархақиқат Аллох таолонинг беқиёс фазлу-карами билан сабр қилувчиларга бериладиган ажру-савоблар чегарасиз эканини куйидаги ояти каримада «…Албатта,сабр килувчиларга (охиратда) мукофотлари бехисоб берилур». Барчаларимиз мазкур ояти карима ва хадиси шарифлар маъно ва мазмунига муофик хаётда баъзан учрайдиган кийинчиликлар ва дунё мусибатлари олдида сабр-токатли,каноатли ва чидамли булишимиз лозимдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг сабр, яъни сабр қилувчи бандаларидан айласин.
Х.Эрназаров
Урганч тумани “Шайх Мухаммад Румий” масжиди имом-хатиби