Ёшларимиз келажагимиз эгалари

Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлар аро ўзаро тотувлик хукм сурмоқда. Бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир.
Бу тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик  ўз –ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Бу, авваломбор Аллоҳ таолонинг  бизга раво кўрган  чексиз иноятидир, афсуски шавқатсиз экстремизм  ва терроризмнинг  тарқалиши  бутун дунёда хавсизликка  раҳна солмоқда. У жамият асосларини вайрон этади, инсон хуқуқларини  бош тамойилларини оёғости қилади. Терроризм –жамиятда беқарорлик  келтириб чиқариши аҳоли кенг қатламларида вахима  ва қўрқув уйғотишга қаратилган  сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У Яширин  руҳдаги ташкилотлар тамонидан  беқарорлик келтириб чиқариш орқали  хокимиятни эгаллаш мақсадида  амалга оширилади. Террорчи гуруҳлар жамиятда  аҳолининг кенг қатлами  номидан ҳаракат қилаётган таасурот  уйғотиш мақсадида  диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар. Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири  ушбу ҳаракат тарафдорларининг “Куч ишлатиш ва зўравонлик давлатни қулатувчи  ва хокимиятга эришишни осонлаштирувчи парокандаликка  олиб келади”, деган ғояга асосланиб  ҳаракат қилишларидир.  Ўзбекистон мустақилликка эришгач , мазкур худуд турли манфаатдор кучларнинг  нишонига айланди. Сиёсий мақсадларни дин ниқоби остида  амалга оширишга интилувчи  диний экстремистик  ва террорчилик гуруҳлари  минтақага суқилиб киришга ҳаракат қилдилар. Диний экстремизм ва  терроризмга қарши курашиш  учун  мустаҳкам асосга эҳтиёж сезилди. Интернет тармоғининг чегара билмаслиги, сунъий йўлдош орқали  эфирга узатиладиган фазовий каналларга тўсиқ қўйишнингиложи йўқлигини хисобга оладиган бўлсак , хозирги кунда бу каби бузғунчи ғоялардан аҳолини, хусусан ёшларни асраш учун уларга қарши  маънавий иммунитетни хосил қилиш интернет ва ОАВ орқали гуруҳларга асосий раддиялар бериш, соф диний таълимотларни  ёшларга етказиш, уларни халқпарварлик , ватанпарварлик, миллий ва диний қадрятларга  садоқат руҳида тарбиялаш  муҳим аҳамиятга эга эканлиги яққол намаён бўлади. Турли  бузғунчи оқимларнинг домига илиниб қолмаслик учун ёшларимиз қуйидагиларга  эътибор қаратишлари лозим. – диний экстремизм руҳдаги сайтларга кирмаслик. Бундай сайтларнинг аломатлари: жойлаштирилган  марериалларида  “хижрат”  ва “жиҳод” га  даъват қилишдир. –ижтимоий тармоқлар турли форумларда  диний мавзуда илмоқли , нозик саволлар бериб  суҳбатга чорлаётган шахслар билан  мулоқатдан тийилиш . дунёвий жамиятни танқид қилиб , мутаасибона  диний турмуш тарзини даъват қилаётган  шахслар билан умуман аълоқа қилмаслик, мобил телефонларга билиб – билмай  мутаасиблик  руҳидаги нашидалар  маърузалар, суратлар, видиороликлар юклаб олмаслик ва тарқатмаслик. Бу ҳолат аксарият холларда  мактаб, коллеж  ўқувчилари  ва институт талабалари орасида кузатилади. Ёшларимизни бундай ёт ғоялардан асрашимиз керак. Шундай экан диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда барчамиз ўз маъсулиятимизни хис этишимиз, огоҳ бўлишимиз, ватанимизнинг келажиги учун  жавобгар эканимизни унутмаслигимиз лозим.

 

А.Хайитбаев

Янгибозор тумани “Саид Кучак бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *