Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабатларда хамиша адолат, инсоф, халоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида савдо –сотиқ хам алохида ахамиятга эгадир.Аллох таъоло бандаларини ўзаро савдо- сотиқ қилишда харидор хаққига риоя қилиш тарози ва ўлчовларда бошқаларга хиёнат қилмасликни буюрган. Қуръон Каримнинг бир неча оятларида савдо-сотиқдаги халоллик тарози ва ўлчовлардан уриб қолмаслик мусулмон ахлоқиниг ажралмас қисми эканига эътибор қаратилади ва харидор хаққига хиёнат қилиш оғир гунохлардан экани таъкид қилинади.Бозор ва дуконларимизда савдо қилаётган тожирлар харидор хаққидан уриб қолиш, ўлчовни кам тортиб бериш халокатли иш эканини, бундайларга қиёматда оғир жазо бўлишини бирор сония хам эсдан чикармасликлари лозим бўлади
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Ўлчовда халол ва адолатли бўлмаганлари боис аввал ўтган баъзи умматлар халокатга учраганини унитманглар», деб насихат қилганлар. Қуъони Карим тижорат ахлини тарозини тшғри тортиш хақида қайта-қайта огохлантириши бежисга эмас. Чунки савдода икки тамон – сотувчи хам , харидор хам рози булмаса, олди- сотди халол булмайди. Харом савдо эса алдамчилик, тавломачиликнинг ўзгинаси бшлиб, у ислом шариатида қаттиқ гунох саналади. Бундан ташқари, бирор киши алдов, хиёнат йули билан бойлик оттириб, унга эгалик қилолмаган, яъни топгани шзига буюрмаган. Савдо халол бўлиши учун молга катта нарх қуйиб, ортикча фойда олинмаслиги, молнинг нави, жинси, масдари ва харажатлари хакида ёлгон аралаштирмаслиги, олувда хам, сотувда хам, қаттиклик қилмай молдан нархдан штиб берилиши, савдода рост бўлса хам қасам ичишдан тийилиш лозим. Абу хурайрадан (Р,А) ривоят килинган хадисда» «Қасам молни бозоргир қиладию, аммо баракасини кетказади» , дейилган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти.) Етимнинг молини ўзлаштириб олиш ёки унинг молидан ўринсиз жойларга сарфлаш ёки йуқолишига йул қуйиш айни гунох ишлардандир. Мўъмин кишидан савдонинг шаръий жиҳатларини билиш билан бирга, тадбиркор бўлиши, яхши натижа берадиган тарафларни излаб топиши ҳам талаб қилинади. Гоҳо киши қилмоқчи бўлган ишининг шариатда рухсат берилганлигини билиши мумкин. Лекин, нўноқлик қилиб иш кўзини топиб билмаса, кўзлаган фойдаси ўрнига зарар кўриб қолади. Зеро, тадбирсиз қилинган ишда ҳам яхшилик йўқдир. Бетадбир киши шариатни қанчалик ўрганмасин кўзлаган натижасига ета олмайди. Ҳунарманд, ишбилармон кишилар эса ҳамиша муваффақиятга эришганлар.
Шундай савдогарлар борки улар одамлардан ўлчаб олишганида хеч хакларни кетказишмайди тўғрича олишади. Аммо бошқага сотишда ўзлари адолат ва инсофга риоя қилишмайди. Хужжатул –Ислом Абу Хомид Газзолий : «Савдогар кийимнинг яхши тарафини кўрсатиб, ёмон жойини яшириб сотса, у ёлгончидир, шунингдек, молини қоронгу жойда кўрсатса, фирибгардир», деганлар.
Кайс ибн Абу Гаразадан ривоят килинган хадисда Расуллуллох (С.А.В.) : «Эй тожирлар жамоаси, савдога албатта шайтон ва гунох хамрохдир, савдоларингизга садақа аралаштириб туринглар» деганлар (Имом Термизий, АбуДовуд, Ибн Можжа ривояти). Демак бозорларимизда содир бўлаётган молнинг айбини яшириш, қасам ичиш, нархни кўтариб юбориш, тарозидан уриш, бадхулклилик каби ишларга каффорат бўлиб туриши учун тожирларимиз садака, хайри эхсонларни кўпайтириб туриши лозим.
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва салламдан «Қайси касб яхши?» деб сўрашганида , у зот (САВ) «Кишининг қули билан қилган мехнати ва барча яхши савдо», деб жавоб берганлар. Яъни касбларнинг энг яхшиси қул хунари ва ёлгон – хиёнат аралашмаган халол савдо экан. Аммо бозорларимизда шайтон ва нафс сўзига кириб, харидор хаққига хиёнат қилиш холатлари учраб туради. Аллох таоло барча ишлар каби савдо ва тижоратда хам халол бўлишимизни, харидори хаққига хиёнат қилишдан эхтиётланишимизни, солих амалларимиз билан икки дунё саодатига эришимизни насиб айласин!
Х.Уллиев
Хонқа тумани “Хўжа Нураддин бобо” масжиди имом-хатиби