Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг лўғавий ва истилоҳий маʼноларини тушуниб олиш муҳимлигини алоҳида қайд этиш лозим. Миссионерлик лотин тилидан олинган бўлиб, «миссио»сўзи феълидан «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса «вазифани бажарувчи» деган маʼноларни англатади. Миссионерликни кўпчилик христиан дини билан ўз-аро боғлиқ тушунча сифатида қабул қилади.
Миссионерликнинг христиан дини билан боғлиқлиги шундаки, христиан динининг протестантлик йўналишида «Миссионерлик хар бир диндор учун шарт»,- деб ҳисобланиши «Инжил»да келтирилганлигини учратишимиз мумкин. Бунинг сабаби қўйидагича, Христианликнинг католик ва православ йўналишларида миссионерлик билан руҳонийлар шуғулланиши белгиланган, яъни руҳонийлар расмий черковларда ибодатга келган фуқаролар орасида миссионерлик фаолиятини амалга оширишлари назарда тутутилган бўлиб, протестант (“лотинча «проиестанс»-«эътироз билдирувчи») конфессияларида миссионерлик билан шуғулланиш барча диндорларнинг бурчи этиб белгиланган. Диний эътиқоди учун қувғинга учраган протестантларнинг Шимолий Америкага оммавий эмиграция қилишлари XVII-XVIII асрларда мазкур қитъада протестантликнинг кенг тарқалиши, кейинчалик АҚШда мормонлар, «Иегов шоҳидлари», харизматик пятидесятниклар каби ортодоксал христианлик таълимотидан жиддий тарзда четга чиққан проэтстант конфессия ва секталарнинг вужудга келишига замин яратган.
Миссионерлик фаолиятининг бир қисми саналган прозелитизм (грекча «просеҳтос» — янги эътиқодни қабул қилган одам) тушунчаси ҳам мавжўд бўлиб, прозелетизм янги дин ғояларини қабул қилган шахснинг ушбу динга кучли садоқатини англатади .
Давлатимиз томонидан фуқароларининг диний қарашларини ва динга бўлган мунасабатини Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни талаблари билан тартибга солинади. Хусусан, Қонуннинг 5-моддасига кўра, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бири имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди. Қонун муайян ёшга тўлган фуқароларнинг ўз диний эҳтиёжларини таъминлаш учун диний ташкилот тузиш, олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш тартиб қоидаларини хам белгилаб берган. Айни вақтда диндан давлат ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, миллатлараро адоват ўйғотишда, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлат, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа ғаразли мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб кўрсатилган.
Бугунги кунда миссионерликдан ғаразли ниятларда фойдаланиш ҳам кенг тус олган. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуроллари узлуксиз такомиллашиб борилганлигини кўришимиз мумкин. Қурол-яроғларнинг такомиллашиб бориши урушларда ғолиб бўлишга катта ёрдам берган, лекин ўз навбатида шуни таъкидлаш жоизки ҳар бир уруш қурбонларсиз якун топмаган. Бундан ташқари уруш олиб борган давлатларнинг иқтисодиёти беқарор бўлган яъни иқтисодиёти заифлашиб, аҳолисининг реал дорамадлари, яшаш тарзи жуда паст даражада бўлган. Бир сўз билан айтганда бирон-бир давлатни тобе қилишда куч ишлатиш усули самара бермаслиги аниқланган.
Дунёдаги зўровон ва тажовузкор кучлар қайси бир ҳалқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади .
Миссионерлар томнидан Осиё ва Африка мамлакатлари ҳудудларини асосий кураш майдонига айлантиришининг энг катта сабаларидан бири нефть ва нефть махсулотларига эгалик қилиш, дунё давлатларининг нефть ва нефть махсулотларига бўлган эҳтиёжлари ортиши, қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетика заҳиралари жойлашган ҳудудларда ўз таъсирларини ўтказишга ҳаракат қилишидир. Миссионерларнинг асосий мақсади христианликни тарғиб қилиш йўли билан жамиятда хайриҳоҳ бўлган гуруҳларни шакллантириш ва тарофдорлар сонини кўпайтириш орқали муайян мамлакат ва ҳудуд устидан назорат ўрнатиш ҳисобланади. Юқоридаги асосли холатларга таянган ҳолда миссионерларнинг мақсади тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, миссионерлик таъсирига тушган кишиларда асрлар мобайнида ота-боболаридан мерос бўлиб ҳозирги кунга қадар сақланиб келган маданий, маънавий ва аҳлоқий қадриятларини йўқ бўлиб кетишини, инсонларнинг маънавий онгини ўзлари «маъқул» кўрган йўналишида зарарли маълумотлар билан озиқлантириши, тинч осоийшта кун кечираётган ҳалқ орасида тинчсизликни, норозилик кайфиятини ўйғотиш орқали Ҳокимият вакилларига ўзларининг таъсирларини ўтказишлари ҳисобланади.
Ҳаракатлар стратегияси талаблари давлатимизнинг энг мухим жабҳаларини ривожалантиришга қаратилган бўлиб, бунда бешта устувор йўналиш белгиланган, жумладан, Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва судҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, давлатимиз иқтисодиётини либераллаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоиий соҳани ривожлантириш ва ҳавфсизлик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва чуқур ўйланган, ўз аро манфаатли бўлган ташқи сиёсатни амалга ошириш, йўналишлари бўйича махсус дастурлар белгиланган. Миссионерлик фаолияти оқибатлари, далатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Ҳарактлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши ҳисобланган ҳавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик соҳасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши эхтимоли бор. Бунга сабаб этиб Ўзбекистон Республикаси аҳолиси кўп миллатли эканлигини кўрсатишимиз мумкин. Бундай салбий характерга эга ҳодисалар Ўзбекистон Республикасини бошқа стратегик муҳим Давлатлар билан алоқаларига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Сабаби ҳозирги глобаллашув жараёнида ахборот коммуникация технологиялари ривожланган бир пайтда дунёнинг нарига четида содир бўлган вазиятни бу четида давлатларга этиб келиши бир зумда.
Хулоса сифатида шуни айтишим мумкинки, миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан холи эмаслигини кўрсатади. Бундай холатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади.
Х.Аминов
Янгиариқ тумани “Мухаммад Саид” масжиди имом-хатиби