Экстремизм ва унга қарши кураш

Ислом динини ниқоб қилиб одамларни бир-бирига қарши қўйиб қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Экстремист лотинча сўз бўлиб “ўта”, яъни ижтимоий сиёсий ҳарактердаги муаммоларни ҳал етишда, ўта кескин чора- тадбирлар фикр қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт. Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий ва ҳалқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Экстремизмнинг сиёсий иқтисодий ва мафкуравий куринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, у барча динлар доирасида ривожланган.

Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган, диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, қуролли тўқнашувлар орқали, яна қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар. Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов булади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар.

Мафкуравий нуқтаи назардан экстремизм ҳар қандай бошқача фикрларни инкор этади, ўзининг мафкуравий ва диний қарашларини қўпол равишда, мажбурлаб, қабул эттиришга ҳаракат қилади. Ўз муҳолифларини турли воситалар билан мажбурлайди. Экстремистлар ўз тарафдорларидан уларнинг ҳар бир буйруқларини сўзсиз бажаришни уларга кўр-кўрона ишонишни талаб қилади, ўз қарашларини ҳимоя қиларканлар ақлга эмас, ҳис-туйғуларга суянадиган, омманинг туданинг инстинктига суянадилар.

Юқорида баён қилинган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки экстремизм, ақидапарастлик, фанатизм, терроризм гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилсада, лекин бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озуғини улардан олади ва уларга таянади.

Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини қўллаётган ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб боришда, уларнинг ғайриинсоний моҳиятини англаб етиш муҳим аҳамият касб этади. Халқимиз, айниқса ёшларимиз онгига таҳдид солишига ҳаракат қилаётган мазкур оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун маънавий салоҳиятимиз етук бўлиши, ҳар биримиз доимо огоҳ бўлишимиз юрт тинчлиги халқ фаравонлиги йўлида ўз жипслашишимиз лозим.

 

Х.Худойназаров

Янгиариқ тумани “Шайх Жалолиддин Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *