Сохта салафийлар хатарлари

Ҳозирги кунда инсонларни туғилиб ўсган Ватанига хиёнат қилишга чақираётган, мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва бўлиниш келтириб чиқараётган бузғунчи оқимлар жуда кўпайиб кетди. Ана шундай оқимлардан бири сохта салафийлардир.

   “Салафийлик” ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини билдиради. Уламолар Пайғамбар ас замонларида яшаган мусулмонларни “солиҳ аждодлар” дейишган.

   Бугунги салафийлар ўзларини гуё аввалги “салафлар”га эргашаётганини даъво қилишмоқда. Аслида ҳақиқий солиҳ салафлар давридан кейин яшаган мусулмонларга “салаф” ёки “салафийлар” деб нисбат бериш мантиқан тўғри эмас.

              СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ХАВФ – ХАТАРЛАРИ

  1. Ёшларни турли ботил ғоялар билан ўз қармоғига илдириб, уларни сафига қўшиб олиш.
  2. Ёшлар орасидаги фаолиятини хорижий мамлакатлардаги мехнат мигрантлари хисобига кенгайтириш, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботларини кучайтириш, оила аъзолари, яқинлари ва қўшниларини ўз гурухига тортиш, яширин хужралар ташкил этиш, экстремистик мазмундаги материалларни босма, электрон кўринишда тарқатиш каби усулларда амалга оширмоқда.
  3. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга куфр диёри, ҳижрат, жиход, шаҳидлик, халифаликни тиклаш каби тушунчаларни ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида талқин қилиб, турли фитнали ва уруш ўчоқларига жалб қилишмоқда.

Ваҳоланки динимизда Шаҳидлик бу – Ватани, дини, жони, моли, оила аҳли ҳимояси йўлида ўлдирилган киши шаҳид дейилади. Фитнага аралашиб ўлган одам ҳеч қачон шаҳид саналмайди.

  1. Барча муаммоларнинг ечими сифатида алдовлар орқали “жиҳод” қилишни таклиф этишади. Бунинг учун “ҳижрат” қилиш лозимлиги уқтирилади. Билимсиз ва малакага эга бўлмаган ёшлар бундай даъватларга учиб, ақидапараст оқимларга мойил бўла бошлайдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳижратнинг энг афзали-Роббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир”, деганлар”.

Динимизда Жиҳод тушунчаси бу – Четдан бостириб келган ёвдан Ватанни ҳимоя қилиш.

  1. Сохта салафийлар аъзолари одамларни куфрда айблаши, мўмин-мусулмонлар яшайдиган мамлакатларни куфр худуди, деб эълон қилишлари оқибатида мусулмонлар ўртасида ихтилофлар келиб чиқяпти.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом:  “Агар киши биродарига “Эй кофир”, деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади”, деганлар”.

  1. Ўзларининг бузуқ таълимотлари ила қабрларни зиёрат қилган одам исломдан чиқади деган эътиқодда хатто бир пайтлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабрларини ҳам ойқости қилишган.
  2. Улар жамиятни иккига: “Мусулмон” ва “динсизлар”га ажратишади. Бу билан бошқа диндагиларни душман санаб, данлараро адоват уйғотишга уринади. Улар нафақат бошқа дин вакилларига, балки шариат ҳукумларини улар ўйлагандек тўлиқ бажармаётган мусулмонларга нисбатан ҳам зўравонлик сиёсати олиб боради.
  3. Мазҳабларни инкор қилади.

Аллоҳ таоло қуръонда:  “Агар билмасангиз зикр аҳлидан сўранг”   (Наҳл, 43). деган.

Уламолар Ислом оламидаги тўртта мазҳабдан бирига эргашиш вожиб эканини таъкидлаганлар. Чунки:  “Бемазҳаблик динсизлик сари кўприкдир!” деганлар.

Демак мухтарам азизлар сохта салафийларнинг қилаётган даъволари ботил эканлиги, оят ва ҳадисларга, динимизга қарама-қарши бўлганлиги учун фарзанларимизни ёт ғоялар таъсиридан сақлашлик ҳар бир ота-онани бурч ва вазифаси эканлигини эсдан чиқармайлик.

Р.Отажонов

Янгиариқ туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *