Сабр ва қаноат – энг олий фазилат

Маълумки Аллох таола барча инсонларни  турли хил қилиб яратгандек , уларнинг ризқини ҳам  ҳар –хил қилиб тақсимлаган.  Бу эса инсонлар учун бир имтихондир. Қуръони каримда шундай оят бор. Яъни: “Аллох ризқда  баъзиларингиздан  баъзиларингизни  юқори қилиб қўйди…” ( Нахл. 71) Инсон жисмоний жиҳатдан бақувват бўлишига қарамай ожиздир. Қаноат бир чашмадирки олган билан унинг суви кўринмайди. У бир хазинадирки, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди.  Қаноат хокисорлиғдирки, натижаси юксаклик. Баъзи биродарларимиз хизматдан қайтганларида овқат тайёр бўлмаса, ғазабланиб дунёни ағдар –тўнтар қилишга ҳам тайёр бўлиб қоладилар. Таомни вақтида хозирлашга улгурмаган ахли аёлини хақоратлашдан, хатто дўппослашдан тоймайдилар. Қаноатсизликнинг энг олий даражаси шу холда намаён бўлади. Чунки таом қазонда қайнаб турибди, узоғи билан ярим соатда пишиши аниқ. Ярим соатга қаноат қилмайдиган одамнинг арзимаган туртки билан чиқиб кетиши хеч гапмас. Хадислардан бирида шундай дейилган

“Кимнинг Аллохдан савоб келишига қаноати бўлса, ўзига етаётган азиятни сезмас ”. Барча хулқлар каби қаноат хам мунтазам тарбия орқали камолга етади. Кимки қаноат қилмаса, етиша олмайдиган нарсасига интилаверса, ўзга киши қўлидаги  нарсага очкўзлик билан қарайверса, қувонч олами унга бегона бўлади. Қаноати туфайли хурсандчилик  оламида яшовчи кимсанинг хеч кимга эхтиёжи ҳам тушмайди.

Қаноатсиз одам хеч махал ўзини идора этолмайдиҚаноатсиз кишининг талаби кўп ва кўзи очлиги чексиз бўлганидан муродини хосил қилиш учун турлича ёлғон сўзлар ила маддоҳлик қилади.

Бир қаноатсиз сайёд (овчи) тулкини кўриб қолди-ю, унинг юнгига хаваси келди, жониворни тутиб, терисини шилиб, қимматбаҳога сотишини орзу қилди ва унинг инини излаб топди. Инга яқин ерда чуқур қазиб, устини хашак билан беркитиб, тепасига бир бўлак гўшт  ҳам ташлаб қўйди. Тулки инидан чиқиб гўштни кўрди. Чоҳга яқинлашди-ю, аммо гўштга чанг солишга шошилмади.

 Бу гўшт димоғимни хушбўй қилса ҳам, лекин ундан бало иси келиб турибди. Донишмандлар хавф–хатарли ишни қилмайдилар, оқиллар фитнага сабаб бўладиган ишга  киришмайдилар. Бу хашак устига гўштбекорга  қўйилмагандир, ҳар холда шу гўштдан умид узганим афзал. Тулки шу қарорга келиб чоҳни четлаб ўтиб кетди. Шамол гўшт исини шу атрофда юрган йўлбарс димоғига етказди. Йўлбарс гўштни тездагина адашмай топди, ўйлаб ҳам ўтирмай хашак устига оёқ қўйди-ю чоҳга қулади. Сайёд шовқинни эшитиб “Чоҳга тулки тушди” деган гумон билан югуриб келди-ю, пастга қарашга ҳам қаноат қилмай ўзини чуқурга ташлади.

Ким қайси фазилати туфайли омон қолди-ю , ким қайси иллати туфайли халок бўлди?. Мўмин кишининг сифатларидан бири унинг қаноаткорлигидир.

Саодатли эрур моли йўқ гадой,

Борига тоқат қилса унинг кўнгли бой.

Пайғамбаримиз с.а.в. қаноат хақида бундай деганлар “Бойлик  молу дунёнинг кўплигида эмас балки кўнгилнинг тўқлигидадир”. Қаноатли мўмин фақирликдан қўрқмайди ва бахиллик ҳам қилмайди. “Кимки уйқусидан уйғонганда оиласи тинч ва соғ-саломат  бир кунлик ризқи бор бўлса билсинки унда хаётнинг барча неъматлари жам бўлибди”.Минг афсуслар бўлсинки шундай тинч ва осуда ватанда  фаровонлик кунларида барокатли  замонда  яшаб турсада бугундан нарози бўлганлар йўқ эмас.

 Ҳадиси Қудусияда шундай дейди Аллох таоло “Эй одам фарзанди! Қаноатли бўл, бехожат бўласан. Ҳасадни тарк қил,  роҳатда яшайсан”. Қаноат инсоний фазилатларнинг энг олийси. Бундай хислатга эга бўлган киши, бахиллик, хасад, кўра олмаслик каби  иллатлардан холи бўлади.  Дунёда хотиржам хаёт кечиради. Расулуллох с.а.в. хадисларининг бирида:

 Яъни: Хақиқий бойлик мол –мулкнинг кўплигида эмас, балки хақиқий бойлик нафснинг тўқлигидадир. ( Мутта- факун алайх) .Дрхақиқат қаноатли киши  тақдирга ёзилган ризқига рози бўлиб хар қанча харакат қилганда ҳам Фақат Аллох белгилаб қўйган ризқигагина эга бўлишини англаб  етган бўлади. Натижада ортиқча мол- дунёга  хирс қўймай, Аллохга шукр қилиб яшайди.

Қаноат борасида Расулуллох с.а.в хаётлари барчамиз учун катта намунадир.Малумки ул зот алайхисса-лом ўзлари ва оила ахллари учун оддий ва камтарона хаёт тарзини ихтиёр этган эдилар. Бу эса тўкин хаёт кечириш имкониятлари йўқлигидан ёки ноилож қолганликларидан  эмас, балки оддий камтарона хаёт кечиришни авзал билганлар.

Мусулмон киши дунё топиш учун харом йўлларга кирмасдан, халол йўл билан кифояланиш, қаноатли бўлиши зарур.

Ўтган улуғ зотлар солиха аёллари ва қаноатли фарзандлари  оталари рўзғор ташвиши билан кўчага чиқиб кетаётганларида: Биз ҳар қандай камчиликка, хатто очликка хам чидаймиз, аммо дўзах азобига бардош бера олмаймиз. Шунинг учун уйга харом ризқ олиб келманг дейишар экан.

Қуръони каримда “Сизлар менинг берган неъматларимга шукр қилсаларингиз  мен уни зиёда этаман” деган ваъдасини унутмайлик. Борига қаноат қилайлик ва фарзандларимизни хам қаноат қилиб яшашга ўргатайлик. Зеро бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Бир кунлик эмас, бир неча кунлик егуликимиз бор. Боз устига танамиз хам соғ-саломат. Нега шукр қилмаймиз?. Нима учун бор нарсамизга қаноат қилмаймиз?. Ахир бизда дунёнинг жамики неъматлари жамку?… Аллохнинг қадридан рози бўлиш катта бахт. Шу розилик билан қалб хотиржамлиги  келади.  Тушкунликка тушиш ва нарозиликдан  сақланиш мумкин бўлади. Барчаларимизни Аллох таола қаноатли ва шукр  қилувчи  бандалар қаторидан адаштирмасин.

 

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қори Эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.