Турли экстремистик ва террористик ташкилотлар Марказий Осиё республикаларидаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чиқаришга қаратилган фаолиятни давом эттирмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев жаҳон ҳамжамияти эътиборини Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида мавжуд таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш, “яхлит хавфсизлик” тамойилига амалда риоя қилиш зарурлигига қаратмоқда.
Халқаро терроризм ва экстремизм бугунги кунда шундай мураккаб қиёфага эгаки, қарши кураш воситалари ҳам ҳар сонияда такомиллашувни тақозо этади.
2018 йил 12 июнь куни парламентнинг қуйи палатаси “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. У 28 июнь куни Сенат томонидан маъқулланди ва 30 июлда президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Қонунда “экстремизм” тушунчаси “ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон Респупликасидаги конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга, ҳокимиятни ва у билан боғлиқ ваколатларни зўрлик билан қўлга киритишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғашга қаратилган жиноий ҳатти-ҳаракатлар” сифатида таърифланган.
Терроризм – (лотинча – қўқитиш, ваҳимага солиш) – аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир.
Халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва ҳаракатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятини ифодалайди. У энг оғир жиноят бўлиб, узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади.
Динимзда такфир тушунчаси: Ҳозирги биз яшаб турган мусулмонлар жамиятини ичидан бузиб ва тафриқаларга сабаб бўладиган таҳдидлардан бири такфир хисобланади. Такфир – мусулмон инсонни гуноҳи ёки хатоси сабаб кофирга чиқаришга айтилади. Такфир ходисаси дастлаб ҳазрати Али халифалик даврида унга қарши чиққан хаворижлардан содир бўлган. Улар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган мусулмонларни кофирга чиқариб, уларни жонларини ва молларини ҳалол санаб уларни ўлдиришган ва молларини талон-тарож қилишган. Хатто хулафои рошидин бўлган Усмон ибн Аффон ва хазрати Али розияллоҳу анҳуни ҳам кофирликда айблашган.
Афсуски ҳозирги кунда ҳам ҳаворижларни йўлини тутган турли диний мутаассиб ташкилотлар вакиллари мусулмонлар яшаётган ўлкаларни кофирлар юрти деб, ўзларига эргашмаган ёки қўшилмаган, у ерларда тинч омонликда, ибодатларини тўла тўкис бажариб келаётган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб уларни жонларини ва молларини ҳалол санаб, уларни ўлдириб мол-мулкларига эга чиқишмоқдалар.
Дарҳақиқат ислом динимиз калимани айтиб уни тасдиқ қилган мусулмонни кофир деб айтишдан қайтаради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Уч нарса имонни аслидандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деган кишига тегмаслик. Гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз. Амали сабабли уни исломдан чиқармаймиз”, деганлар. Демак гунохи кабира қилиб қўйган мусулмон мадомики ўша гуноҳни ҳалол санамаса аҳли сунна валжамоа наздида у кишини кофирликка ҳукум қилинмайди. Агар тавба қилмай вафот этса гунохига яраша азобланади, лекин абадий дўзоҳда қолмайди.
Р.Отажонов
Янгиариқ туман бош имом-хатиби