Барака ёши улуғлар билан

Инсон кексайгач, унинг кўнгли нозик бўлиб қолади. Ҳар қандай муомала ҳам ёқавермайди. Шундай холларда уларни тушуниб эъзошлаш лозим бўлади. Ота-она фарзандини тарбия қилишда ҳар қанча машаққат бўлса ҳам сабр қилган, норози бўлмаган. Аксинча, бор меҳрини бахшида этган. Фарзанд гўдаклигида ота-онага қанчалик муҳтож бўлса, ота-она ҳам кексайганида фарзанди ёрдамига шунчалик муҳтождир.

  Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда бундай марҳамат қилади: «Биз кимга узоқ умр, берсак, унинг вужудига ҳам (эгик, заиф) қилиб қўямиз. Ахир ақл юргизмайдиларми?!» (Ёсин, 68).

  Ушбу оят ҳар бир инсонни кексаларга нисбатан бағрикенглик яхши муомалада бўлишга ундайди. Қаромоғида кекса киши ёшли ота-онаси ёки бирор қариндоши бор кишилар ўзлари ҳам бир кун келиб, шу холга тушушларини ўйлашлари, бундан хулоса чиқариб, уларга доимо яхши қараб, эътиборли бўлиб, эҳтиёжларини имкон қадар қондириб боришлари керак.

  Зайнул Обидин ёши  улуғлар тўғрисида бундай дейди: «Кексаларни ёши сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат-икром қилиш. бурчимиздир».

  Ибн Аббос ( розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: » Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Яхшилик (барака) катталарингиз билан биргадир » ( Ибн Хиббон ҳидояти).

  Абу Хурайра (розияллоҳуанҳу)дан ривоят килинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизларнинг яхшиларингиз — ёши улугларингиз ва амаллари гўзалрогингиздир», дедилар (Хаким ривояти).

  Абу Ҳурайра (розияллоҳуанҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай огоҳлантирдилар: «Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаган биздан эмас» ( Имом Бухорий ривояти).

  Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: «Қайси ўсмир йигит кексаларни ҳурматласа, у қариганида  уни ҳам ҳурматлайдиганларни Аллоҳ таоло тақдир килади» (Имом Термизий ривояти).

  Муоз ибн Жабал (розияллоҳуанҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Сизларга бирор кавмнинг улуғи келса, уни икром килинглар». (Табароний  ривояти).

  Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳуанҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Сочига ок тушган карияни ҳурматлаш Аллоҳни улуғлашдандир», дедилар (Табароний ривояти).

Саид ибн Мусайяб (раҳматуллоҳиалайх) айтади: «Иброҳим (алайҳиссалом) … энг аввал сочига ок тушган одам эдилар. Шунда у зот: «Эй Раббим! Бу (яьни,  сочдаги оқ) нима ?» дедилар.  Аллоҳ таоло: «Виқор, ё Раббим!»  Иброҳим!» деди. Иброҳим (алайҳиссалом): Раббим! Менга виқорни зиёда қил!» дедилар (Имом Муслим ривояти).

 Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан шундай нақл қилинади:» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Яхши ишларнинг энг яхшиси киши отасининг қадрдонлари билан алоқаларни боғлашидир» (Имом Муслим ривояти).

Ш.Рузметова

Тупроққалъа тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *