Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси. Эр- хотиннинг маҳкам боғловчи ришта бу никохдур. Никох инсонлар жамиятида энг муқаддас битим хисобланади.Чунки хаётда халол ва харомни ажратиш, эр- хотиннинг ҳақ ҳуқуқларига риоя қилиш , оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлоднинг тарбияси каби муҳим масалаларнинг бари никохга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз никох асосида оила қуришга алоҳида ахамият беради.
Ислом таълимотига кўра, оила яратганнинг розилигини топиш Пайғамбаримиз (саллоллоҳи алайҳи ва саллам) аҳлоқлари исломий одоб билан зийнатланиши максадида қурилади. Шу боисдан ҳам Аллоҳ таоло эр ва хотиннинг оила қуриб купайиши учун уларга тотувликда, аҳилликда бир- бирларига шавқат ва меҳрибонлик кўрсатиб умргузоронлик қилишга буюради.
Ота- боболаримиз янги турмуш қураётган келин- киёвларни кўрганда ёши улуғлар” Илохо , янги турмуш кураётган келин –киёв бахтли бўлишсин, оиласида тотувлик, аҳиллик, ошён қурсин”— деб дуога қўл очадилар. Минг афсуслар бўлсинким хозирги пайтда келин- киёвларнинг ҳаммаси ҳам умрлари давомида оила номли ошиёнларини авайлаб асрай олишмаяпти. Бўлар бўлмас гап – сўзлар, арзимас баҳоналар билан ширин турмушлари оғуга айланаяпти. Бир бирини тушунмасликдан, муроса илмини билмасликдан , бир оилада яшаётган икки киши душман- ғанимга айланиб. Қанча оилалар бузулиб кетади, қанча кишилар азият чекади, фарзандлар етим қолади.
Оиланинг тотувлиги бир кишига ёки бир сабабга боғлиқ эмас, бунинг учун келин- киёв – ҳам , ота – оналар ҳам, оиланинг бошқа аъзолари ҳам жон куйдирмаса натижага эришиб бўлмайди. Келин- киёвнинг ота- оналари фарзандларини ёшликдан турмуш саноатларига тайёрлаб борсалар , ҳаёт фақат ўйин- кулги ва кўнгил хушликдан иборат эмаслигини тушинтириб борсалар. Хотиннинг энг асосий бурчи эрга итоат қилиш эканини етказа олсалар, оилада уруш жанжаллар келиб чиқмаган бўлар эди, икки ёшни бахти завол топмаган бўлар эди.
Келин одобли бўлиб эрини яқинларини ҳурмат қилса, улар билан муроса қилиш йўлларини ахтарса, ёши улуғ қайнонасини эъзозлаб, хизматини аямаса, оила инқирозга учрамайди , ўртада болалар етим қолмайди. Оиладаги катталар айниқса қайноналар сал бағрикенгироқ, сабрлироқ, адолатлироқ бўлса, қайноталар тажрибалари ва мавқеларидан келиб чиқиб ёшларга насиҳат қилсалар. Оиланинг бошқа аъзолари келин- киёвнинг турмушига аралашмасалар оила тинч бўлади. Озгина муросасизлик ҳам баъзида қимматга тушади.
“ Келин олиш осон .қайнона бўлиш қийин”, дейишган момоларимиз. Келин келиши билан қайнона ҳамма юмуш-ташвишлардан фориғ бўлиб, роҳат-фароғатга ўтиб қолмайди. Аксинча, унинг зиммасига ўзга хонодон фарзанди ўз оиласида палак отиши , не машаққат билан тикланган оиланинг камолга етиши, ўғли ва келини тотув турмуш кечириши йўлида катта маъсулият юкланади. Ахир , “ Катталар ёшлар учун бир кўприк”, деб бежизга айтишмаган. Келинни бир ердан бошқа бир ерга кўчириб ўтқазилган ниҳолга ўхшатишлари ҳам бежиз эмас, унга алохида меҳр-мухаббат, алоҳида парвариш керак.
Ҳалқимизда шундай бир нақл бор “Оила қуриш, игна билан қаср барпо қилишга тенг”.деганлар. Дархақиқат оиланинг, турмушнинг, рўзғорнинг, минг бир машақати бор, синови бор. Атоқли мутаффакир олима Олиматул Банот “Оилавий масалаларда эр билан хотин ўртасида тотувлик ва маслахатлашиб иш тутиш булмаса, бундай оила азоб ва машаққат масканига айланади”-, дейди. Энг алам қиладиган жойи хозир оилавий уруш- жанжаллар, қўйди – чиқдиларга сабаб бўлаётган нарсалар жуда арзимасдур. Одамлар оила тагдирига, икки ёшнинг бахтига шунчалар бепарво бўлиб кетишганми-деб ўйланиб қоламан. Кўпинча икки ёшнинг бахтига қизнинг ота- оналар ҳам сабабчи бўлишади. Аксарият холларда телефон сабаб бўлади. Қиз ота- онасига телефон орқали уйдаги майда чуйда гапларни етказиб туради , натижада қизнинг ота онаси келиб қизининг хаётига аралашади ана шунда ўртага низо тушади.
Қудачилик минг йилчилик дейди қарияларимиз. Қиз бола эри устидан, қайнонасини устидан шикоят қилиб келди дейлик. Ота-она кўпни кўрган, мулохозали бўлсаку яхши. “Қизим оиланг билан бўл, оилада нималар бўлмайди , агар эринг билан бир умрга бўлишни истасанг, унинг танбеҳларига рози бўл, сабр қил, ҳаммаси яхши бўлиб кетади” деб панду насихатлар билан қизини изига қайтариб юборади. Аксарият холларда буни акси бўлиб қизини топиб келган гапини рўкач қилиб бориб қизини рўзғорига аралашади. Киёвга танбеҳ беради. Натижада нима бўлади, уйига гап ташиб деди дедилар билан оиласини, бахтини паймол қилган хотинидан кўнгли совиди, яъни севиб уйланган аёли ҳам, шириндан шакар фарзандлари ҳам кўзига кўринмай қолади. Абу Хурайро (розияоллоху анху) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (саллоллоҳи алайҳи ва саллам): “Аёлларнинг яхшиси, назар солсанг хурсанд қиладиган, амр қилсанг итоат қиладиган, йуқлигингда уз номусини ва сенинг молингнни мухофаза қиладиганидир”-, деганлар.
Қадимда ота- боболаримиз уйдаги гапни кўчага чиқаришни ор- номус деб билганлар. Ўзбек хонодонларида яхши тарбия кўрган оилаларда қадим- қадимдан қизларни борадиган еридаги иссиқ- совуққа, аччиқ- тизиққа кўникккишга ўргатганлар: Энди сени уйинг ўша ер, у жойдан гап ташиб олиб келма, мехнатингни аяма, оилангдагиларни хурматини жойига қўй -қабилида насихат қилганлар. Бундай тарбия олмаган қизлар эса баъзан ўз бахтларига ўзлари зомин бўлишади.
Оила хаёти хеч қачон сидирғасига фақат шоду- хуррамлик , бахту саодатдан иборат эмас. Турмушда ихтилоф ва ташвишлар, қийинчиликлар ва етишмовчиликлар, мусибат ва ғам андухлар керагича учрайди. Ота- боболаримиз бекорга “Эр- хотин қўш хўкиз” демаган. Эр хотин биргалашиб, қарши курашсагина , буларни енги осон кечади.Оила хотиржамлиги барқарор бўлади. Агар бундай қийин пайтларда муроса бузулса, узаро самимият чекинса, бирининг ташвишига иккинчиси тамошабин бўлиб турса, бу оилада тотувлик ошён қуриши амримаҳол бўлади. Барчамизни оила тотувлиги ҳақида жон куйдирадиган, бир- биримизга меҳр мурруватли солиҳ бандалардан этиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин. Оилаларимизда тинчлик хотиржамлик, ўзаро ахиллик, муроса ва садокат барқарор бўлишини насиб этсин.
З.Машарипова
Урганч шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси