Марҳумларга тиловат савоби етадими?

Халқимизда ажойиб бир одат бор, бу ҳам бўлса дунёдан ўтганлар ҳаққига қуръон тиловат қилиб, савобини бағишлашади. Бу урф –одат бизнинг халқимизга динимиз асосларига кўра кириб келган десак адашмаган бўламиз. Қуръони каримнинг савобини бағишлаш аҳли сунна таълимоти бўйича албатта марҳумларга етиб боради.Маййитларга тиловатнинг савобининг етиб бориши уммат ижмоси ила исботланган. Имом Шофеъий:Марҳумнинг қабри олдида Қуръон оятларидан ўқиш мустаҳаб,агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб хатим қилинса янада яхши бўлади дейдилар.           Аммо афсуски баъзи бемазҳабликни даъво қилгувчи лекин ўзларини “Салафийлар”миз дейдиган тоифалар Қуръон тиловатини ва бошқа савобли амалларнинг савоби маййитларга етиб бормайди дея халқ орасида фитна уруғини сочмоқдалар. Ундай тоифаларга имом  Шофеъининг сўзлари етарли раддия бўлади аслида шундай бўлса ҳам ҳадиси шарифдан далил келтиришни лозим топдик.      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ё Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин деб дуо қилганлар.                                                                                              Жаноза намозида ҳам учунчи такбирдан кегин Тирикларимиз ва ўтганларимизни гуноҳларини кечир деб дуо қилинишининг ўзи ҳам “салафийларга” етарли раддия бўлади. Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Ўликларингизга Ясин сурасини ўқинглар” деган тавсиялари келтирилган. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бир қабристондан ўтаётганларида икки ёнма ён қабр олдида тўхтадилар ва асҳобларига бирор новда келтиришни буююрадилар.Асҳоблар дарҳол бир хурмо новдасини келтиришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новдани иккига бўлиб бу икки қабр устига санқиб қўядилар ва шу икки қабр эгалари азоб чекмоқда,уларнинг бири бавлдан сақланмас иккинчиси эса бировларнинг айбини ташиб чақимчилик қилар эди.Зора шу новда қуригунча уларнинг азоби енгиллашса дедилар. Шу ҳадиснинг шарҳида имом Нававий  айтадилар: Оддий бир новданинг тасбеҳи сабаб қабр азоби енгиллашса,инсон зоти ўқиган Қуръондан қандай манфаат бўлмасин?           Албатта Қуръон оятларининг нафи новданикидан кўпроқ бўлади дейдилар.            Бу каби далилларни келтириш орқали ақидада адашган ва бутун бошли аҳли суннани адашганга чиқарган бу “Салафий”тоифалар ўйланиб кўрса ва ҳақ гапни қабул қилса бўларди!Сохта салафийлик тўнини ечиб ҳақ йўлга кириш вақти келганини англасалар,мусулмонлар ўртасида мутаассиблик ва адоват уруғи сочилмас эди.

Қ.Искандаров

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.