Рамазон ойининг барокати

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва  баракатуҳ.

Бутун мавжудотни йўкдан бор қилган ўхшаши йуқ азалий ва абадий мукаммал сифатлар соҳиби бўлган Меҳрибон Парвардигоримизга ҳамду санолар бўлсин.

Пайгамбаримиз Муҳаммад  соллаллоҳу алайҳи ва асалламга У Зотнинг ахли оилаларига саловату соламлар бўлсин.

Бисмиллаҳир раҳманир раҳим.

Муборак кунларда турибмиз. Ойларнинг султони РАМАЗОН соя солиб турибди. Мўмин мусулмонлар учун Роббимиз раҳматлари ёғила диган ой РАМАЗОН ойида турибмиз . Ким Рамазон келганидан хурсанд бўлиб кутиб олса аллоҳнинг яхшиликига эришади. Айни шу кунлар арафасида Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва асаллам саҳобаларга қуйидагиларни ривоят қилган. » Эй инсонлар! Улуғ муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Аллоҳ таоло Бу ойининг рўзасини фарз қилди; кечаси бедор бўлишни нафл килди.Ким унда бирор бир яхшилик ила Аллоҳга яқинлик ҳосил қилса, худди бошқа ойларда фарзни адо қилганга ўхшайди.Ким унда бир фарз амални адо этса (бошқа ойларда) етмишта фарзни адо қилгандек бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу ой ўзгалардан кўнгил сўраш, меҳр мурувват ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёда бўлади. Ким у кунда бирор рўзадорга ифторлик қилиб  берса, бу кунинг гуноҳларига мағфират ва жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлади»,-дедилар. Шунда » Эй, Аллохнинг Расули! ҳаммамиз ҳам рўзадорга берадиган ифторлик топа олмаймизку», дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: » Аллоҳ таоло  Бу савобни рўза дорга бир ютум сут ё бир дона хурмо ё бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Ким рўзадорни тўйдирса Бу кунинг гуноҳларига каффорат бўлади ва Аллоҳ таоло уни менинг  ҳавзимдан суғорадики, ундан кейин то жаннатга киргунча чанқамайди. Ифторлик қилиб берганга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, унинг ажрига тенг савоб бўлади.  Бу ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири жаҳаннамдан озод бўлишдир.

РАМАЗОН ойи етиб келиши билан қанча қанча инсонлар дўзахдан нажот топиш бахтига мушарраф бўладилар. Бу хусусда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва аслам шундай деганлар. » Рамозоннинг биринчи кечасида шайтонлар ва марокаш жинлар занжирбанд қилинади. Дўзаҳ эшиклари ёпилади. Унинг биронта эшиги очилмайди. Жаннат эшиклари очилади. Унинг биронта эшиги ёпилмайди. Ҳар кечада бир нидо қилувчи нидо қилади:» Эй яхшилик истовчи!. Эй ёмонлик истовчи!. Аллоҳнинг дўзаҳдан озод  қилинган бандалари бўлади ва бу ҳар кечада содир бўлади».

» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг саҳийси эдилар. У Зотнинг энг саҳоватли ҳолатлари Рамазонда Жаброил билан учрашган вақтда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Рамазоннинг  ҳар тунида учрашар эди ва Қуръонни дарс қилишар эди. РАМАЗОН Қуръон ва саҳоват ойидир. Зеро Қуръон Рамазонда нозил қилинган. Қуръони карим оятларида » РАМАЗОН ойи унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат Қуръон нозил қилингандир», дейилади. ( Бақара сураси 185- оят) Рамазонда қайси амалга бел боғласам бўларкан, қайси амал кўпроқ ажр ва барака келтирар экан, деб ўйлаб турган инсонларга уламолар Бу ойда кўпроқ Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони  каримни тиловат қилиш, уни урганишни тавсия қиладилар. Қайси  бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутар экан Аллоҳ таоло унинг юзини шу туфайли етмиш куз( яъни етмиш йиллик масофага) дўзаҳдан узоқ қилади. Аллоҳнинг Расули пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва асаллам дедиларки.» Қадр кечаси келганда, Жаброил фаришталардан бир жамоат билан бирга ерга тушади.Улар намоз ўқийдилар, тик туриб ё ўтириб Аллоҳни зикр қилаётган ҳар кишига салом берадилар. Абу  Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейдики Қадр кечаси келганда бир гуруҳ  фаришталар ер юзига тушади Уларнинг тушуши учун осмон эшиклари очилади. Фаришталар атрофга ёйиладилар. Хазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)  ривоятида Аллоҳнинг Расули пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва асаллам дедилар. Ким Қадр кечасида ўрнидан туриб икки ракат намоз ўқиса Аллоҳнинг раҳматига эришади. Жаброил уни қаноти билан силайди. Жаброил қаноти билан силаган ҳар бир киши жаннатга киради.  Шундай қилиб РАМАЗОН ойида хайр эхсон қилишимиз динимиз назлида энг мақбул ишлардандир. Бу муборак Ойга тавба билан,бир биримиздан ҳақларни адо этиб, бир биримизга бўлгангина ва адоватларни унитиб, бир биримизни кечириб борайлик. Яхшиликда мусобақалашайлик  элу юрт ҳақига азиз ватанимиз ҳақига дуолар қилайлик.   Тинчлик ва  хотиржам кунлар бардавом бўлишни ҳақ таолодан сўрайлик.  Барчамизга РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!.

Д.Хужаева

Боғот тумани “Беруний” маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *