Ҳалоллик – барака омили!

Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабатларда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида савдо–сотиқ хам алохида ахамиятга эгадир. Аллох таъоло бандаларини ўзаро савдо-сотиқ қилишда харидор хаққига риоя қилиш тарози ва ўлчовларда бошқаларга ҳиёнат қилмасликни буюрган. Қуръони- Каримнинг бир неча оятларида савдо-сотиқдаги ҳалоллик тарози ва ўлчовлардан уриб қолмаслик мусулмон ахлоқиниг ажралмас қисми эканига эътибор қаратилади ва харидор хаккига ҳиёнат қилиш оғир гуноҳлардан экани таъкид қилинади. Бозор ва дўконларимизда савдо қилаётган тожирлар ҳаридор хаққидан уриб қолиш, ўлчовни кам тортиб бериш ҳалокатли иш эканини, бундайларга қиёматда оғир жазо бўлишини бирор сония хам эсдан чиқармасликлари лозим.

Расулуллох саллоллоҳу алайҳи ва саллам : «Ўлчовда ҳалол ва адолатли бўлмаганлари боис аввал ўтган баъзи умматлар халокатга учраганини унитманглар», деб насиҳат қилганлар. Қуъони Карим тижорат ахлини тарозини тўғри тортиш хақида қайта-қайта огоҳлантириши бежис эмас. Чунки савдода икки тамон сотувчи хам , ҳаридор хам рози бўлмаса, олди-сотди ҳалол бўлмайди. Ҳаром савдо эса алдамчилик, тавломачиликнинг ўзгинаси бўлиб, у ислом шариатида қаттик гуноҳ саналади. Бундан ташқари, бирор киши алдов, ҳиёнат йўли билан бойлик оттириб, унга эгалик қилолмаган, яъни топгани ўзига буюрмаган. Савдо ҳалол бўлиши учун молга катта нарх қўйиб, ортикча фойда олинмаслиги, молнинг нави, жинси, масдари ва харажатлари хақида ёлғон аралаштирмаслиги, олувда хам, сотувда хам, қаттиклик қилмай молдан нархдан ўтиб берилиши, савдода рост бўлса хам қасам ичишдан тийилиш лозим. Абу Ҳурайрадан (Р,А) ривоят қилинган ҳадисда» «Қасам молни бозоргир қиладию, аммо баракасини кетказади» , дейилган (Имом Бухорий ва  Муслим ривояти.). Етимнинг молини ўзлаштириб олиш ёки унинг молидан ўринсиз жойларга сарфлаш ёки йўқолишига йўл қўйиш айни гуноҳ ишлардандир. Мўъмин кишидан савдонинг шаръий жиҳатларини билиш билан бирга, тадбиркор бўлиши, яхши натижа берадиган тарафларни излаб топиши ҳам талаб қилинади. Гоҳо киши қилмоқчи бўлган ишининг шариатда рухсат берилганлигини билиши мумкин. Лекин, нўноқлик қилиб иш кўзини топиб билмаса, кўзлаган фойдаси ўрнига зарар кўриб қолади. Зеро, тадбирсиз қилинган ишда ҳам яхшилик йўқдир. Бетадбир киши шариатни қанчалик ўрганмасин кўзлаган натижасига ета олмайди. Ҳунарманд, ишбилармон кишилар эса ҳамиша муваффақиятга эришганлар.

            Шундай савдогарлар борки улар одамлардан ўлчаб олишганида хеч хакларни кетказишмайди тўғрича олишади. Аммо бошқага сотишда ўзлари адолат ва инсофга риоя қилишмайди. Хужжатул –Ислом  Абу Хомид Газзолий : «Савдогар кийимнинг яхши тарафини кўрсатиб, ёмон жойини яшириб сотса, у ёлгончидир, шунингдек, молини қоронғу жойда кўрсатса, фирибгардир», деганлар.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан «Қайси касб яхши?» деб сўрашганида , у зот  (САВ) «Кишининг қўли билан қилган меҳнати ва барча яхши савдо», деб жавоб берганлар. Яъни касбларнинг энг яхшиси қўл ҳунари ва ёлғон – ҳиёнат  аралашмаган ҳалол савдо экан. Аммо бозорларимизда шайтон ва нафс сўзига кириб, харидор хаққига ҳиёнат қилиш холатлари учраб туради. Аллох таоло барча ишлар каби савдо ва тижоратда хам ҳалол бўлишимизни, харидори хаққига хиёнат қилишдан эҳтиётланишимизни, солиҳ амалларимиз билан икки дунё саодатига эришимизни насиб айласин!

 

Х.Аминов

Янгиариқ тумани “Муҳаммад Саид” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *