ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Жорий йилнинг 15 ноябр куни Республимкамиз Президенти Ш.Мирзиеев тамонидан ўтказилган видео селектрда хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги хамкорлик бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга тўхталдилар. Жумладан Республикамиз имом-хатибларига мурожатида жиноятни олидини олиш имом-хатибларни иштироқи мухим эканини алохида таъкидлаб ўтдилар.  Хусусан ёшлар тарбияси кайнона-келин муносабатлари кўни-қўшничилик мехр-оқибатлари опа-сингил ака-укалар орасидаги мехр оқибатларни батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиши ватанимиз равнақи йўлида олиб борилаётган мухим жихатлардан бўлади. Ва имом-хатиблар тамонидан қилинажак бу хайирли амал  Республимкамиз бўйлаб хуқуқбузарликларни ва жиноятчиликни олдини олишни мухим омили бўлади.

Ислом  динимиз, ўз номига муносиб равишда одамларни адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳр-шафқат, ўртачалик, мўътадиллик, эзгуликка буюради. Зулм, истибдод, фасод, ёмонлик, душманлик, бузғунчилик, тажовузкорликдан қайтаради. Бу шундайин динки, мусулмонлар уёқда турсин, ҳатто ўзга дин, эътиқод ва миллат вакилларига мурувватни, халқ ўртасида тенглик, аҳиллик, ўзаро ҳурматни тарғиб қилади, аёлларнинг шаънини кўтаради.

Ислом  динмиз, инсонларнинг асосий ҳақ-ҳуқуқлари – ҳаёт кечириш, обрў ва ҳурматини сақлаш, эътиқод ва дин танлаш, тафаккур ва изланиш, илм олиш, мулкчилик ва мулкни сақлаш, хавфдан омонда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, барча башар билан тенглик, туғилгандан бошлаб ҳур, озод бўлиш, одил судлов, эркин сафар қилиш ва кўчиш, уйланиш ва оила қуриш, ислоҳ қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳуқуқларини кафолатлайди.

Ислом динига иймон келтириш, унинг ақида, шариат, ибодат, ахлоқ, одоб каби асосларига, арконлари ва вожибларига амал қилиш – Аллоҳга бўлган иймоннинг шартидир.

Ислом ўз шавкати билан фитрий чин инсонлигимизга қайтишга имкон беради. У иймонимизни асровчи, хасталикдан қутқарувчи турмуш тарзи билан ҳаёт уммонидан сузиб ўтишга имкон берадиган нажот қайиғидир. Ислом Аллоҳ юборган динлар ичида хотималовчи, қиёматгача барча даврлар ва жамиятлар учун баб-баравар жавоб берадиган ва хизмат қиладиган ягона диндир. Бу дин «Илгариги пайғамбарлар фақат ўз қавмига пайғамбар этиб юборилганди, мен бўлсам ер юзидаги барча инсонларга пайғамбар қилиб юборилдим», дея баралла айтган хотам ун-набий Муҳаммад алайҳиссаломга нозил этилган илоҳий дастурдир. Ушбу муқаддас динимизда жуда қаттиқ қайтарилган, уни қилиш мутлақо дуруст бўлмаган амаллар ҳаром амаллардир. Ҳаром амални қилган киши қаттиқ гуноҳкор бўлади, икки дунё азобига учрайди. Гуноҳ бўлишидан қўрқиб, уни қилмаган киши савобга эга бўлади. Ҳаромнинг ҳаромлигини инкор этиб, уни ҳалол, деган киши кофир бўлади. Ҳаром амал икки хил бўлади: зулмий ҳаром ва зулмий бўлмаган ҳаром. Зулмий ҳаромнинг зарари ўзидан ташқари бошқаларга ҳам етадиган бўлади. Масалан, бировни сабабсиз қийнаш, сўкиш, молини ўғирлаш ва алдаш кабилар.

Зулмий бўлмаган ҳаромнинг зарари ўзидан бошқага тегмайдиган бўлади. Масалан, ҳаром таомларни ейиш, ҳаром ичимликларни ичиш каби. Бу икки ҳаромнинг бир-биридан фарқи – зулмий ҳаромни қилган киши ҳар қанча Аллоҳ таолога тавба қилса ҳам, зарар етган киши рози бўмагунича, гуноҳи кечирилмайди, аммо зулмий бўлмаган ҳаром ишни қилган киши астойдил афсусланиб, ихлос билан Аллоҳ таолога тавба қилса, унинг гуноҳи шу соатда кечириб юборилиш эҳтимоли бор. Масалан, бировнинг молини ўғирлаб ё талаб олган киши ҳар қанча афсусланиб, тавба қилса ҳам мол эгасининг розилигини олмагунича Аллоҳ таоло унинг гуноҳини кечмайди. Чунки агар кечса, мол эгасига зулм қилган бўлади. Аммо турли ҳаром нарсаларни истеъмол қилган киши қачон бўлмасин ихлос билан гуноҳидан тамоман тавба қилса, шу соатда Аллоҳ таоло унинг гуноҳидан ўтиш эҳтимоли бордир.

Нега деганда, бу масалада ҳеч кимга жабр ёки зулм бўлмаётир. Аллоҳ таоло мағфиратли ва раҳмли Зотдир. Ихлос билан тавба қилган кишиларнинг тавбаларини қабул этишга Ўзи ваъда қилган.

Бургут баланд бир эман дарахтига ин қурди. Ўша дарахт остида тулкининг ҳам ини бор эди. Бу қўшничилик уларни дўстга айлантирди. Аммо бу дўстлик  чин дўстлик эмасди.
Бир куни оқшомда тулки овга  кетди. Айни шу куни бургут овдан қуруқ қайтган ва полапонлари билан оч ўтирган эди.

Очлик унинг дўстлигидан ғолиб келди. Бургут тулки болаларига чанг солиб, уларни инига олиб келди ва полапонлари билан еб қўйди.
Бироз ўтиб тулки инига қайтиб келди, воқеани кўриб, нима бўлганини англади. Дўстининг қилмишидан аламзада тулки эндиликда ўзининг энг ашаддий, хавфли душманига айланган бургутнинг қилмишидан куйиб, ўч олишга ўзининг ожизлигини билгач, Худога зорланди. Бургут юқоридан осойишта, кибр билан ғамга ботган тулкига боқарди.  У билмасдики, бу дунёда ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди.

Бир куни яқин орадаги қишлоқлардан бирида одамлар қадимий байрамни нишонлашди. Унда қурбонлик маросими бўлиб ўтарди. Бургут одатига кўра ўша ёққа учиб борди ва чўғда пиширилаётган қурбонлик гўштидан бир бўлагини ўғирлаб, инига қайтди. Аммо гўштдаги ўчмай қолган чўғ бургут инига тушди ва ин ёна бошлади. Эсаётган шамол алангани кучайтирди. Алангада қолиб, кабобга айланаёзган полапонлар ерга қулашди. Тулки эса бургутнинг кўз олдида уларни еб қўйди. Бу эса хиёнаткорнинг жазоси эди…

 

Хонқа туман бош имом-хатиби                                       Х.Матяқубов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *