Бизга хидоят йўлини кўрсатган Аллоху Таолога беадад хамду санолар умматларига шарият ахкомларини етказган башариятнинг афзали Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин .
Оиланинг мустахкамлиги мехр оқибатли бўлиши мамалакатимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги кучли жамият қурилишига асос бўла олади. Жамоатчилик гувохлигида ўрнатилган алоқа эса албатта муқаддас бўлади. Никохдан кейин келин , куёвлар ўртасида сақланиши лозим бўлган сир хам вужудга келади. Аллох таъоло “Нисо “сурасида солиха аёлларни сифатлаб “(Аёллар ичида )солиҳалари – бу(Аллоҳга ва эрига итоатли, ғоибга Аллоҳ сақлагунича химоятли (яъни эрларининг сирларини мулкларини обрўларини сақловчи)ларидур” деб, эр-хотин ўртасидаги оилавий сирни сақлаш мухимлилигига ишора қилади сирни ошкор этилиши жуфтлик орасига совуқлик тушишига ва унинг бузилишига сабаб булади . Ривоятларнинг бирида хотини билан ажрашаётган эрдан хотиннинг айбини сўрашганида “Бировнинг айбини сўраб нима қиласиз агар у билан ярашиб кетсам ўз хотинимни айбини очган бўламан, ажрашиб кетсам бегона бир аёлни айбини фош қилган бўламан бу эса одобдан эмас “ деб жавоб берган экан . Зеро Аллох таоло Бақара сурасининг 187- оятида “Улар сизлар учун либос сизлар улар учун либосдурсиз “дея мархамат қилади.
Либос инсоннинг айбу нуқсонини яшириб ёзда иссиқдан қишда савуқдан химоя қилгани каби эр –хотин хам бир бирини сир сифатларини яшириб зийнатлаб туриши бир бирларига мехр оқибатли бўлиб гард юқтирмаслиги керак. Хадиси шарифда хам “ Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларингизга яхши муомала қиладиганингиздур “ дея мархамат қилинади .Аёллар хам ўз ўрнида эрларига қарши бош кўтармаслиги уларга итоатли каноатли сабрли ва кечиримли бўлишлиги лозим .Албатта хар бир мусулмон аёл ёки эркак оила сирларини кўчага олиб чиқмаслиги муроса мадора қилишлиги агар хеч иложи бўлмай қолса оила сирини ошкора қилмасдан келин тарафдан бир куёв тарафдан бир вакил чақириб муоммони аста секинлик билан мухокама қилишлик дархол тилга ёки билакка зўр бермасдан инсонийликни йўқотмасдан сабр қилишлик керак бўлади, акс холда ўзоро муносабатларига футур етади. Хадиси шарифда “Кимни Аллох солиха аёлга етиштирган бўлса унга динининг ярми берилибди (энди) иккинчи ярмида Аллохга тақво қилсин “ дейилади .Улуғ мутаффаккир шоиримиз Алишер Навоиий хазратлари “Эр билан хотин бир бирларига мос тушса ўртада бойлик ва саронжом саришталик бўлур хусни одоби бўлса кўнгилга ёқимлик бўлур яхшилиги бўлса жонингни озиғи ақли расо бўлса рўзигоринг тартибли ва сариштали бўлур киши бу хилдаги жуфтга эришса яширин ғам ва кулфатда сирдоши хамдами бўлур машаққатли дамларда марҳами бўлур турмушдан жафо етса хасратдошинг ул осмондан бало келса кўмакдошинг ул кунглинг ғамидан у хам ғам чекур баданинг заиф булса у хам қийналур “ деган эканлар..
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкин-ки, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) “Мусулмоннинг уйи жаннат боғларидан бир боғчадур”деганлар. Қачон жаннат боғчасига айланади? Унда меҳр окибат бўлса ўзаро дўстлик ва садоқат ҳукм сурса. Вафо ва ҳаё деб аталмиш садокат рамзи бўлган шиор оиланинг асоси бўлса. Аёлнинг қалби илиқ бўлса, илму салохияти бўлса, фахм фаросати-ю, одоби ахлоқи билан ажралиб турса, эркак ҳам ушбу меҳр ва садокатнинг рамзига айланса, ўзининг масъулиятини ҳис қилса. Оила тотувлигининг белгисидир.
Ф.Отобоева
Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби ҳотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси