Ҳар бир ота-она фарзандига таълим- тарбия одоб, ахлоқ, берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жихатига эътибор берилмайдиган бирор миллат ѐки ҳалқ йўқ, бежизга доно ҳалқимиз — Гапнинг боши калом, одобнинг боши салом демаган.
Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро хурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан меҳр мухаббат пайдо бўлади. Бир биримизниг ѐнимиздан индамай ўтгандан кўра мусулмоннинг мусилмон биродарига ҳақи бўлган саломлашиш алик олишни одат қилсак, нур устига аъло нур бўлади. Одоб билан салом бериш орқали биз суннатга амал қилган Аллохнинг наздида бир савобга эга бўлган ва пировардида мусулмончилик бурчимизни адо қилган бўламиз.Зеро саломлашиш Одам атодан бизга мерос қолган фазилатли амаллардан биридир.Салом тўғрисида Набий салллаллоху алайхи васаллам дедилар ―Салом гапиришдан олдиндир ―.
Албатта сўзлашдан олдин салом билан бошламоқлик, бу умматнинг энг гўзал хислатларидандир.
Имом Нававий ―Барча сўзлардан олдин салом билан бошламоқлик суннатдир‖деганлар.
У зот соллаллоҳу васаллам дедилар: Кимки салом (бериш)дан олдин сўз бошласа, унга жавоб берманг.Саломлашиш динимизда ўзаро муҳаббатга ва яхшиликга сабаб бўладиган муҳим амал бўлгани боис, бу борда кўрсатмалар талайгина.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан дедилар: ―Кичик каттага, ўтувчи ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беарди‖. Булардан ташқари, уйга кирган киши,хонадон соҳибларига, бирор жойга борувчи, у ердаги кишига, йўловчи ўтирганга ва уловдаги киши пиѐдага биринчи бўлиб салом беради.Агар ушбу сифатларда баробар бўлиб қолсалар, масалан, ѐшдами, сондами, уловдами, у ҳолда ўзларидан динда ва илмда фазилатли бўлганларига саломни биринчи бўлиб беришлари, фазилатли кишиларнинг ҳаққини билганликлари аломатидир.
Энг яхшиси биринчи бўлиб салом бермоқликдир.Агар бир киши биринчи бўлиб салом берса, иккинчиси алик олади. Агар баробар саломлашишса, икковларига ҳам алик олмоқлик лозим бўлади.Жамоатдаги таниган ва танимаган кишиларга умумий салом бериш кифоя қилади, яъни алоҳида-алоҳида салом бериш шарт эмас.
Саломлашиш ҳақида гапирар эканмиз, унинг шаъран талаб қилинган лафзи ҳақида ҳам бир оз тўхталиб ўтишимиз лозим.Динимизда саломлашишниг энг қисқача кўриниши ―Ассалому алайкум‖дир. Агар ѐлғиз кишига салом берилса, бирлик лафзида,яъни ―Ассалому алайка‖ деб салом берса ҳам бўлади.Аммо афзали кўплик сийғасида,яъни, ―Ассалому алайкум‖деб салом бермоқликдир.Чунки бунда фаришталарга ҳам салом берган бўлади.Айтиб ўтганимиздек, ―Ассалому алайкум‖ салом лафзининг энг қисқаси бўлиб, тўлиғи эса ―ассалому алайкум ва роҳматуллҳи ва барокатуҳ‖ демоқликдир.Шунга биноан, биринчи салом берувчи ― Ассалом‖ни ўзи чекланмоғи макруҳдир.
Шу билан бирга қуйидаги кишиларга ҳам салом бериб бўлмаслиги ҳақида уламоларимиз айтиб ўтишган:
- Эркак киши бегона ёш аёлга салом бермайди. Бу фитнага сабаб бўлиши мумкинлиги учун ҳам баъзи уламолар бундан қаттиқ қайтарганлар.
Аммо аёлнинг аёлга, маҳрамларига ва эркакнинг қари кампирларга салом бериши суннатга мувофиқдир.
- Овқатни чайнаѐтган ѐки ичаѐтган одамга ҳам салом берилмайди.Луқмани оғзига солмасдан оллдин, унга озор бермаслигини билгач, салом берса бўлади.Бу ҳам динимизнинг гўзал одобларидан.
- Хожатхонадаги,ҳаммомдаги,уйқудаги, намоздаги ва илм дарсидаги кишиларига ҳам салом берилмайди.
- Азон айтаётган, хутбани тинглаётган, аврати очиқ ёки ёнида ёш аёли бор кишига ҳамда жиноятчининг қозига салом бериши ҳам мумкин эмас.
Кундалик салом алигимизда ҳам у қанчалик мукаммал бўлса, ажр-мукофоти ҳам шунчали кўп бўлар экан. Шу билан бир қаторда ўсиб келаѐтган ѐш болаларга ҳам тўлиқ салом бермоқликни ўрганилади. Гунг киши ишорани ўзи билан кифояланади. Шунингдек овоз етмайдиган масофадаги кишиларга ҳам ишора билан салом берилса кифоядир.Кар кишиларнинг саломига лафз ва ишорани жамлаб алик қайтариш лозим.
Аллохи таоло барчаларимизни исломнинг гузал шиори булган саломлашишда бардавом айлласин!
Ш.Болтаев
Тупроққалъа тумани “Ўтовли Эшон” масжиди имом-хатиби