Ўн саккиз минг олам Парвардигорига беҳисоб ҳамду санолар ва унинг ҳабиби хазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга,ахли байтларига дуруду саломлар бўлсин.
Тарихдан маълумки, барча буюк давлатларда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор каритилган. Айнан жисмонан соғлом ва ақлан салохиятли ёшлар ўз юртининг қудрати ва равнақига замин яратади. ота-она фарзанднинг ёшлик чоғини мазмунли, савобли амаллар билан ўтказишига ёрдамчи бўлмоғи лозим. Бу ҳакда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қидали: “Э́й имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз”. (Таҳрим сураси 6- оят.)
Шунда “Ё Расулуллоҳ, биз оиламизни дўзаҳдан қандай қилиб сақлаймиз”?- дейилди. У Зот: “Уларни Аллоҳ яхши кўрадиган нарсага буюрасизлар, Аллоҳ ёмон кўрадиган нарсадан қайтарасизлар”- дедилар.
Ислом динида болаларни ёшлигидаёқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тавсия этилади.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган. Умар Ибн Абу Салама разияллоҳуанҳу айтадилар. Мен Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида ёш бола эдим. Овқат вақтида қўлимни товоқнинг ҳамма ерига узатар эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга “Эй болакай, аввал Бисмиллоҳни айтгин, сўнг ўнг кўлинг билан, ўзингнинг олдингдан егин” деб ўргатдилар. Шундан бери ўшандай овқатланадиган бўлдим. Киши ўз фарзандини тарбия қилиб Бир нарса ўргатиши-бир садақа қилишдан яҳширокдир. Расулуллоҳдан фарзандларимизнинг бизда ҳақлари борми деб сўрашдилар. “Ҳа боланинг отадаги ҳаққи унга ёзишни, сузишни, камондан отишни ўргатиши-ҳамда халол ва покиза нарсалар бериб тарбиялашидир”. Сизларнинг энг яхшингиз — бу дунёсини деб охиратни унитмаган, охиратини деб бу дунёсини унитмаган ва ўзгаларга малол келтирувчи бўлмаганингиздир. Ҳар бир киши фарзанди дунёда бахт саодатли, илм маърифатли обрў эътиборли бўлишини, оҳиратда эса жаннатий бўлишини орзусида бўлади. Яратганини танитиб, Пайґамбар ким, дини нима, калимасини биладими, масҳаби қайси, масҳабида маҳкам туриш лозимлиги, ҳар хил бузғунчи оқимлар ва кимсалар фитналаридан сақланиши лозим бўлади.
Келажакда бизнинг фарзандларимиздан ҳам Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Алишер Навои, Хоразмий, Ибн Сино каби буюк олиму алломалар чиқади, иншааллох. Бугунги ёшларга жуда кўп имкониятлар яратиб берилган, ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари лозим. Юрт бошимизнинг Олий Мажлис мурожжатномасида 2021 йилда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли соламатлигини мустаҳкамлаш йили” деб элон қилиши ҳам баркамол авлоднинг тарбиялаш ишларига бунданда кўпроқ ахамият қаратилишни англатади.
Аллоҳ таоло барчамизни солиҳ фарзандлардан қилиб, доим ота- оналаримизга яхшилик қилувчилардан қилсин.! Амийин.
Д.Хўжаева
Боғот тумани «Абу Райҳон Беруний» маҳалла отинойиси