Ўз жонига қасд қилиш — ижтимоий иллат!

Аллоҳ таоло Одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни санаб адоғига ета олмаймиз. Шубҳасиз, улар ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири- хаёт, тириклик неъматидир. Чунки бу неъмат инсон қолган неъматларни қобул қилиб олишига сабабчи бўлади. Шунинг учун тирикликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш албатта, ҳаёт неъматининг шукурини адо этиш хар бир кишининг зиммасидаги вожибдир.

Инсон ҳаёти доим бир хил неъматлар ичида кечмайди- гохида енгил гохида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат. Қуръони каримда бу ҳакда шундай дейилади: «Ҳақиқатдан, инсонни (дин ва дунё ишларида мехнат ва машаққатда бўлиш учун яратдик) » (Балад сураси, 4- оят).

Машҳур бобомиз Алишер Навоий ўз ҳикматларида: «Саксон йил яшаш учун Саксон йиллик сабр керак»- деганлар. Демак , инсон бало ва мусибатларга қарши сабрни қалқон қилиб олиши керак. Чунки динимизнинг таълимоти бўйича дунёда юз берадиган барча ишлар Аллоҳ таоланинг хоҳиш иродаси билан бўлади.

Мўмин мусулмон киши ҳаёт қийинчиликларни дунёнинг синови экан, хар бир мусибат, хатто тиканнинг  кириши ҳам ажрсиз қолмаслигини билади. У қийинчиликларга сабр бардошли бўлади ва савоб умид қилади.Мусибат етганда биз Аллоҳнинг бандаси ва унга қайтиб боришимизни эслашимиз керак. Аллоҳ таола Куръони каримда  марҳамат килади: » Сизларни бироз хавф-хатар, очлик азоби билан, молу жон ва мевалар ҳосилини камайтириш йўли билан синагаймиз. ( Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хуш ҳабар беринг (Эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда:  “Албатта,биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз”,                       — дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот мағфират ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир». Бақара сураси 155 — оят.

Ўз жонига қасд қилишнинг оҳиратдаги оқибатлари ёмондир. Динимиз таълимотида инсоннинг ўз жонига қасд қилиши катта гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳакда Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ўзларингизни  ўлдирманглар! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм шафқатлидир». ( Нисо сураси- 29-оят).

Аллоҳ таоло бандасига омонат ўлароқ ато қилган жон-тириклигини факат ўзи хоҳлаган пайтда кайтариб олади. Жонни банданинг ўзи олишига ҳаракат қилиши- шошилиш ва Аллоҳ таоланинг такдирига норозиликдир. Бу гуноҳнинг ёмонлигини билдириш учун Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам  ўтган қавмлар ҳаётидан ҳам мисол келтирдилар. “Сизлардан олдин ўтган қавм  орасида бир яраланган кимса бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига  пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Натижада у қон йўқотиш туфайли вафот этди. Шунда Аллоҳ таоло: Бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган  умримга шукур қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром килдим”, деди. ( Имом Бухорий ва Имом Муслим риваятлари.) Бу мавзуда энг катта муаммо-руҳий изтиробнинг мавжудлиги, қалб хотиржамлиги ва имонга суянадиган ироданинг йуқлиги деб ҳисоблаймиз. Бунинг устига ўсмирлик давомида йигит-қизларнинг қаровсиз қолиши, турли нобоп йулларга кириши, ёмонлар билан дўст тутиниши, маст қилувчи  ичимликлар ва гиёҳванд моддаларга берилиб қолиши ҳам ўз жонига қасд килишнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: яъни; “(Эй,Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг:” Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлсангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир». ( Зумар сураси,53- оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар. “Ўзингиздан устун кишиларга эмас, ўзингиздан паст одамларга қаранг  мана шу иш Аллоҳнинг наъматларини паст санамаслигингиз учун яхшироқ бўлади”           (Имом Муслим ривоятлари). Шукурли инсон бу дунё қийинчиликларни омон енгади. Яхшилик келса- шукур қилади савоб олади. Бошига синов келса-сабр қилади, яна савоб олади. Аллоҳ таоло бизга бу дунё қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш йулини кўрсатади:

 

Д.Хужаева

Боғот тумани «Абу Райхон Беруний» маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *