Устозларга эҳтиром

Инсон илм ва унинг самарасига эришиши одоб ва ахлоқларга риоя қилиш билан бўла ди. Аввало, илм берувчи устозларга эҳтиром кўр сатиш лозим. Китобларимизда ва устозларнинг ўгитларида бу каби одоблар қайд қилинади. Устозлардан изн ва маслаҳат билан иш қилиш, улар олдида кўп гапирмаслик, ўрнида ўтирмас лик, ҳеч қачон малоллантирмаслик ва бошқа одобларга риоя қилиш лозим. Зеро, ҳар бир нарсага, хоссатан, илмга одоб билан эришилади. Илм ҳар бир инсоннинг табиий эҳтиёжларидан биридир. Шу бўлмаса, инсон ҳаётининг мазмунмоҳияти бўлмайди. Инсон барча соҳа ларда етарли илмга эга бўлиши зарур.

Дарҳақиқат, моддий камолотга маънавий камолотсиз етиб борилмайди. Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминланиш билан кифояланиш – онгсиз ва руҳсиз махлуқларга хос. Маънавиятли бўлишга интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш инсонга хос фазилатдир. Албатта, маънан ва жисмонан комилликка эришиш учун устоз кўмаги зарур. Бу ҳақда уламолар ҳаётидан бир нечта ибратли воқеаларни мисол келтириш мумкин.

Шайхулислом Бурҳониддин Марғиноний (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ҳикоя қилинади: Бухорои шарифнинг катта алломаларидан бири дарс бериш асносида гоҳо ўринларидан туриб қўярди. Шогирдлари бунинг сабабини сўради. У зот камоли эҳтиром билан: “Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юрибди. Гоҳ ўйнаб эшик олдига келса, дарҳол устозимнинг ҳурматлари учун ўрнимдан туряпман”, деб жавоб берди.

Яна ҳикоя қилинадики, Имом Бухорий Маккаи мукаррамада дарс бераётган кезларида бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб олиб келади. Шунда меҳмон устозларининг юртидан келганини билиб, қучоқ очиб кўришиб, унга ҳурмат изҳор қилади. Сўнг салом хабарини эшитганида, Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олиб, ҳурмат бажо келтиради. Кейин мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан хатни ўқиган экан. Қаранг, қандай ибратли воқеа. Устозлари узоқда бўлса да, ҳузурида тургандек ҳурмат бажо келтирди. Балки улуғ алломаларнинг ўз даврида етишган юксак илмий даражаларининг сабабларидан бири шу бўлса, ажаб эмас.

Ҳикоя қилинишича, Ҳорун арРашид ўғли ни Имом Асмаий (раҳимаҳуллоҳ) ҳузурига илм ва одоб ўрганиш учун юборди. Бир куни устози таҳорат олаётганини, ўғли эса оёғига сув қуйиб турганини кўриб халифа устоз Имом Асмаийга:

“Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатган эдим, шундай экан, нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” деган экан. Алишер Навоий буюк асари “Хамса”ни ёзиб тугатгач, Султон Ҳусайн Бойқаро у зотни саройга таклиф қилади. Ўзи пешвоз чиқиб, кутиб олади, аркони давлат – амирлар, вазирлар, уламо ва фузало ҳозирлигида шоирга шоҳона кийимларни ўз қўли билан кийгизади, кумуш билан зийнатланган эгар жабдуқли оқ арғумоқ қа мингазади. Тантана шу билан тугамайди. Султон Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоий минган от жиловини тутганича Хуросон мамлакатининг пойтахти бўлмиш Ҳиротнинг бош кўчаларини айлантириб чиқади. Халойиқ уларни олқишлайди. Бири буюк асар яратгани учун, иккинчиси шу асар яратувчисининг қадрига етгани учун шундай олқишларга сазовор бўлди. Бу буюк асарнинг шоҳона тақдирланиши эди. Биргина олимнинг қилган хизматига подшоҳ тарафидан шунча иззат, шунча ҳурмат. Подшоҳларнинг подшоҳи Аллоҳнинг мукофоти чексиз эканида шакшубҳа йўқ, албатта.

Демак, устоз ҳурматига риоя қилиш, хизмат ларига қоим бўлиш, унинг кўнглида муҳаббат ва ризолигини топиш ҳар бир илм истагида бўлган кишининг ҳаётий вазифасига айланмоғи керак экан. Бу эса, илмидан ўзи ҳам, бошқалар ҳам манфаат топишига асосий омиллардан биридир.

Д.Мадатов

Хива тумани “Улуғ Азиз бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *