Мавлиди шарифни нишонлашни бидаът ва ҳаром деб иддао қиладиган сохта салафий каби баъзи тоифаларга раддия улароқ бизни Аҳли суннат вал жамоа уламоларимизни фикрларини келтириб ӯтамиз.Мавлид шарифни ўтказиш борасида уламолар томонидан турли хил фикрлар билдирилган. Қуйида ушбу фикрлардан мисоллар келтирамиз.Имом Суютий: “Менинг наздимда, инсонлар тўпланиб, Қуръондан имкон қадар тиловат қилиб, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилувчи ва у зотнинг туғилиш кунларида содир бўлган мўжизалар ҳақида сўзлашишлари сўнгра дастурхон тузатиб таомлардан тановул қилишлари мақталган бидъатлардан бўлиб, уни қилган кишилар савоб оладилар. Чунки бу ишларда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни қадрларини улуғлаш ва хурсандчиликни зоҳир қилиш ҳамда у зотнинг туғилган кунлари билан хушхабар бериш бордир.”Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний: “Мавлиди шарифни ўтказиш дастлабки уч асрда яшаб ўтган салаф солиҳлардан нақл қилинмаган. Бироқ мавлиди шарифни қасд қилган инсон шариатда ман қилинган ишлардан четда бўлиб, бу ишларни амалга оширса мақталган бидъатни қилиб, бу ишига савоб олади».Шайх Муҳаммад Шозилий Найфар (Тунисдаги “Жомеъул аъзам” шайхи): “Ибн Ҳажар ва Суютийнинг юқорида айтган сўзларига қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, Аллоҳ таоло ўзининг муҳаббатидан кейин Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га муҳаббат қўйишни бизларга вожиб қилди. Шу сабабли Расулуллоҳга тааллуқли бўладиган барча нарсани эҳтиром қилишимиз лозим бўлади.
Доктор Юсуф Қаразовий: “Биз инкор қиладиган байрамлар, уларга мункар нарсалар аралашган, шариатга мухолиф бўлган ишлар қўшилиб кетган ва Аллоҳ таоло буюрмаган нарсалардан иборатдир. Аммо ушбу ойни ғанимат билиб, унда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сийратлари ва шахсиятлари нақадар буюклигини ёдга олсак бунда қандай бидъат ёки залолат бўлсин.”
Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг таваллуд кунларини ёдга олиб, нишонланадиган байрам ундан яхшилик умид қилинадиган ишлардан ҳисобланади. Бу худди олдинлари мавжуд бўлмаган ҳозирги замонда ўтказиладиган диний анжуман ва йиғинларга ўхшаб кетади. Шу сабабли ҳозирги кунда ўтказиладиган диний анжуман ва йиғилишларга бидъат таърифини бериб бўлмаганидек, мавлиди шарифни нишонлашга ҳам бидъат таърифини бериш тўғри бўлмайди. Бироқ ушбу нишонлаш номуносиб ишлардан ҳоли бўлмоқлиги лозим бўлади.”Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душанба куни рўза тутишлари сўралганида у зот: «У шундай кундирки, унда туғилдим ва унда пайғамбар қилиб юборилдим», деб марҳамат қилдилар».Ушбу ҳадиси шарифдаги ذاك يوم калимаси икки нарсага далолат қилади: биринчиси – у зотнинг туғилган кунлари исмига, у ҳам бўлса, ҳар ҳафта такрорланадиган душанба куни; иккинчиси – ҳар йил у кишининг туғилган кунларига тўғри келадиган 12-рабиъул аввал кунига.
Шундай экан бизлар Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи вассалламни мавлидларини сийратларини ӯрганиб эслашлигимиз жоиз экан. Биламизки, мавлуд Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васалламни хаётлари ва авсофи хамидалари зикр этилган назмий байт. Аллоҳ қуръони каримнинг Ҳуд сурасининг 120 –оятида шундай дейди: “Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қалбингизни саботли қилиш учун сизга пайғамбарлар қиссасини баён этаётирмиз” Пайғамбарларни ҳаётларини ўрганишнинг ҳикмати қалбни собит туришлиги экан.
Пайғамбарларнинг афзали бўлган зотни хаётларини ўрганишмиз қалбимизда иймонни собит бўлишлиги, у кишига бўлган муҳаббатни зиёда бўлишига туртки бўлади.
Азизлар ҳар бир ялтираган нарса олтин бўлмагани каби, ҳар бир динни даъво қилувчи тўғри фикрда бўлавермайди, шундай экан ғараз ниятли оқимларнинг “ялтироқ” тузоқларидан огоҳ бўлайлик, муқаддас динимизнинг соф эътиқодини мустаҳкам сақлаб, келажак авлодга софлигича етказайлик.
Хулоса қилиб айтганда ота-боболаримиз, минг йиллик мўмин-мусулмонлар барчаси аҳли сунна вал-жамоа таълимотида бўлиб келишган. Бугунги кунимизда юртдошларимиз ичида ҳали ҳам билиб-билмай сохта салафийларнинг асоссиз даъволарининг таъсирида юрган кишиларнинг мавжуд эканлиги одамни хафа қилади. Ушбу тоифанинг илдизларини ўрганиб, унинг асл моҳиятини очиб бериш, уни одамларга, халқимизга тўғри тушунтириб бериш долзарб эканлигини билдирмоқда. Айниқса, бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни у зот саллолоху алайхи ва салламга содиқ уммат қилиб, суннатларига эргашиб, ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилиб, жаннатда ўз қўлларидан кавсар сувини ичмоқлигимизни насиб этсин! Барчамизга у кишини шафоатларини насиб қилсин.
М.Бекметов
Гурлан туман бош имом-хатиби