ТИНЧЛИК АРЗОН ЭМАС, УНИНГ БОЗОРИ ЙЎҚ

Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг суннатидир. Қуръони каримда Иброҳим а.с.нинг Макка ҳаққига қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз.  У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади:“Эслaнг: Ибрoҳим: “Эй, Рaббим, бу (Мaккa)ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли)мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара;126).

Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуоқилиш, шужойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўрабдуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўралганидан тинчликнинг ризқдан-да муҳимроқ, улуғроқнеъматэканлигимаълумбўлади.

Тинчлигини йўқотган юрт худди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов-дарахтлару, анҳорлари бўлмасин, у худди харобага айланган, биров ундан манфаат ва фойда ололмайдиган саҳрога ўхшаб қолади. У юртда на роҳат ва нахотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атроф мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир.

Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ унуб чиқиши қийин

бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг анашу  тинч ва танихотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулаймаскан ҳисобланади.

Демак, ҳар бир жон, у ким бўлишидан қатъий назар, қайси касб, қандай мартаба, қанча обрўли бўлмасин, тинчликда ҳаёт кечиришга муҳтождир.Чунки хавфсираган киши хотиржам тунамайди, хотиржам тонг оттирмайди, хотиржам яшамайди. Доим қалби қалқиб, безовта бўлади. Ўз моли, жони, оиласи ва касбида хавфсираб юради.

Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади, Роббиларига эса хотиржамликда ибодат қиладилар. Бунга барчамиз гувоҳ бўляпмиз.Харим ан-Наимдан Ҳажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”. У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг ҳаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди.

Тинчлик – барча давлатлар ва барча жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар, қанчалар харажатлар қилинади.У неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли, Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу неъматни миннат қилиб зикр қилиб, Қурайш сурасида Макка аҳлига берган икки катта неъматини эслатади: Мaнa шу уй(кaъбa)нинг Пaрвaрдигoригa ибoдaт қилсинлaр! Зeрo, (У) улaрни oчликдaн (қутқaриб) тaoмлaнтирди вa xaвф (вa xaтaр)дaн xoтиржaм қилди.” (Қурайш;3-4)

Тинчлик неъмати – инсоният уни сақлашлик учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улкан неъматдир.Бу неъмат бардавом бўлиши учун унинг сабаблари, уни тутиб турувчи омиллари ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.Шуларнинг асосийси ва энг улуғи Аллоҳга иймон келтириш ҳисобланади: “Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади?! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи зотдир.” (Нисо;147)

Демак иймон ва шукр тинч ҳаёт учун асосий омиллардандир. Бу неъматни сақлашни истасак, доим тинч ва хотиржам ҳаёт кечирайлик десак, Роббимизга имон келтириб, ана шу имоннинг тақозосида ҳаёт кечирайлик. Роббимиздан келган эслатма ва насиҳатларни унутмайлик. Акс ҳолда Аллоҳ таоло огоҳлантириб айтадики: “Улaргa эслaтилгaн нaрсaдaн (кaттa) бир қисмини унутдилaр. Шундaн кейин улaрнинг ўртaлaридa қиёмaт кунигaчa aдoвaт вa нaфрaт қўзғaтдик”. Моида 14

Демак, тинчликнинг бузилишига бандаларнинг ўз Роббиларидан келган эслатмани унутишлари сабаб бўлар экан.

Тинчликни сақлашлик учун кишиларни, фарзандларни, аёлларни, хуллас ҳар бир шахсни Аллоҳнинг тоатида тарбиялаш, Аллоҳга маъсият қилишдан қайтариш лозим бўлади. Яъни, ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини яхши билиши ва унга амал қилиши лозимдир.

Халқимиз муқаддас динимизга ва соф динимиз ақидасида йўғрилган миллий урф-одатларимизга қанчалик мувофиқ ҳаёт кечиришса, шунча жиноятлар олди олинади, тинч ва осуда ҳаёт таъминланади.

Тўғри тафаккур қилиш тинчликни рўёбга чиқаради. Тинчлик бардавом бўлиши учун фарзандларни, ёш авлодни ҳар-хил бузуқ эътиқод ва нотўғри фикр юритишдан асрашимиз лозим бўлади. Улар орасида бирор бир фаҳш, мункар иш ва нотўғри ғояларни тарқалишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу борада динимиз шомил ва комил бўлиб, етарли кўрсатмаларни белгилаб берган. Бирорнарсаниунутибқолдирмаган.

Ҳар хил фитна-фасодчиқарувчи, дин номидан ишқилувчи, турли иғволарни тарқатувчи мунофиқларнинг ишлари тўхтатилса, тинчлик неъмати сақланади.

Неъматларга шукрқилиш ҳам тинчликни сақловчи омиллардандир.Агар бу неъматга шукр қилинмаса, Аллоҳ таоло бунинг ўрнига хавф-хатарни алмаштириб қўяди, бундан Аллоҳнинг ўзи асрасин!

Инсонларнинг бирлиги, ҳаётнинг гуллаши, ризқнинг мўл-кўл бўлиши, инсонларнинг ўзаро маърифат ҳосил қилиши, илм олишга имконият, уммат, жамият, уламолар ўртасида бирликнинг мустаҳкамлиги, жамият ва якка шахс ўртасида алоқанинг яхшиланиши, ҳамма бир сўз устида жамланиши, бир ёқадан бош чиқариши, инсонлар ўзаро манфаат алмашиши, қўни-қўшни ва қавми-қариндошнинг ҳолидан хабар олиб туриш, силаи-раҳм қилиш, ибодатлардаги хотиржамлик ва ер юзида Аллоҳ таоло рози бўладиган ҳаётни кечиришга асосий сабаб тинчликдир.

Тинчликнинг бузилиши эса илм ва маърифат йўлининг тўсилиши, ўзаро яхшиликнинг узилиши, уламолардан ҳикматлар тинглаш имконининг йўқолиши, силаи-раҳмнинг узилиши, касаллар ўзларининг дардига табиб топа олмаслиги, табиб топса дори-дармон топа олмасликлари, ҳаётнинг издан чиқиши, одамларнинг юртини тарк этиб кетиши, оиласидан йироқда бўлиши, ўзаро келишувлар, ақдлар ва аҳдларнинг бузилиши, тараққиётнинг таназзулга учраши, ишлаб чиқаришнинг камайиб кетиши, тижоратларнинг тўхтаб қолиши, касб қилишнинг қийинлашиши, нарх-наво кўтарилиб яшаш оғирлашиши, ҳар бир тўғри ёки нотўғри хабарларнинг тарқалиб юриши, одамларнинг эшитганига ишониб кетавериши, халқ ўртасида ваҳиманинг тарқалиши, рост хабарларнинг инкор қилиниши, одамларнинг бегуноҳ қонлари тўкилиши, аёлларнинг бева қолиши, ёш болаларнинг етим бўлишига сабаб бўлади. Тинчлик йўқолса жаҳолат кучаяди, ҳар хил жиноятлар кўпаяди, зулм тарқалади.

Таъкидлаб айтамизки, ҳар бир инсон учун тинчлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг, шариатимизнинг талабидир. Бу ҳақида набий с.а.в. шундай деганлар:“Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Бухорий, ал адаб ал муфрад)

Пайғамбар с.а.в. биз учун энг муҳим бўлган, лекин биз кўпинча одатда унга эътибор қилмайдиган уч нарсани зикр қиляпти. Тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун бу неъматларнинг барчасига эришиб турибмиз. Бардавом бўлиши учун эса, уни сақлашимиз ва қалб, тил ва аъзолар билан шукр қилишимиз лозим бўлади.

И.Жуманиёзов

Урганч тумани Қарри бобо масжиди

имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *