“Виртуал уйинлар келтириб чиқараётган иллатлар, ёшларни ҳалоката гирифтор этиши ва нобуд килиши баён килинади. Шунингдек, Ислом динида бундай ишларга берилмаслик ҳақидаги кўрсатмалари баён этилади.”
Америка тиббиёт уюшмаси видеоўйинларга берилиб кетишни ҳам расман ақлий заифлик касалликлари қаторига киритиш ниятида. Шифокорларнинг фикрича, бу касаллик кунига икки соатдан ортиқ ўйин ўйнайдиган ҳар қандай киши саломатлигига хавф солади. Бу интернетдан кўнгилхушлик излайдиганларга ҳам тегишли. Компьютер уйинларининг керагидан ортиқ машҳур бўлиб, оммалашиб кетгани ва ёшларга салбий таъсири тиббиётчиларни кўпдан бери ташвишга солиб келаётган муаммолардан биридир. Хозир дунёдаги жуда кўп минтақалар, жумладан, Европа мамлакатларида интернетта асирлик хасталигини даволайдиган махсус шифохоналар бор. Тадқиқодчи Ҳилмий Хидир Сорий «Интернет орқали боғланишнинг ижтимоий муносабатларга таъсири” мавзуида 471 киши ўртасида ўтказган сўровлар натижаларига кўра, интернетта мутелик оқибатида ижтимоий ва рухий ёлғизлик муаммоси купайгани аниқланган. Саросима, тушкунлик, ҳавотир, фарзандларнинг интернет билан бандлиги сабабли ёш оилалардаги келишмовчиликлар, ёшларнинг оила азолари билан алоқалари беқарорлашуви ушбу муаммонинг асосий белгилари сифатида кўрсатилади.
Biohazard («Обитель зла» — ёмонлик тарқатувчи) номли фильм асосида ишланган бу дахшатли ўйинни сабаби бўш одам уйнай олмайди. Чунки фильмнинг ўзи ниҳоятда қурқинчли бўлиб, томошабинга салбий психологик таъсир ўтказади. Ўйин ҳам шундай мудхиш лавхаларни, манбаларни ўз ичига олади. Ундаги қўрқинчли манзаралар, пессимистик мусиқалар ва бизнинг шарқона манавиятимизга қарши қаратилган ҳатти-ҳаракатлар боланинг онгига салбий таъсир ўтказади ва уни қайсидир маънода шафқатсиз «вампир»га айлантиради.
Ғ.Бабажанов
Тупроққалъа тумани бош имом-хатиби