Бисмиллахир рохманир рохийм
Аллох субхонава таоло ато этган ризққа хар бир мўмин мусулмон банда ўзига берилган“АҚЛ” деган неъматдан келиб чиққан холда қаноат ва шкур қилиши керак.
Чунки Пайгамбаримиз С.А.В.ўзлари ва оилалари учун содда ва камтарона хаёт тарзини ихтиёр этганлар.
Ул зотнинг бундай қилиши тўкин хаёт кечириш йўқлигидан ёки ноиложликдан эмас,балки,фақирона кун кўришликни афзал кўрган лар.
Расулуллох(САВ) нинг завжалари хам сабр қаноатликда бошқаларга ўрнак бўл-ганлар. Аллох таборака ва таоло бундай мархамат қилди :-
“Эй Пайғамбарлар аёлларингизга айтинг:- Агар сизлар дунё хаётини ва унинг зебу — зийнатларини истайдиган бўлсангиз, у холда келингиз:-, мен сизларни ўша нарса билан бахраманд қилай ва яхшилаб кузатай.
.Аллохни ва уни Пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсангиз- у холда Аллох сизларни орангиздан чиройли амал қилувчи мукофоти “Жаннат”ни тайёрлаб қўйгандир (Азхоб сураси 28-29оятлар)
Пайгамбаримиз (САВ) азиз қилиб берган шукроналикка бошқа муслима –аёл- ларга ўрнак бўлиб, камтарона хаёт кечирганлар.
Қадимда улуғ зотларнинг солиха аёллари ва фарзандлари,- отаси рўзғор ташвиши билан кўчага чиқиб кетаётганларида :- Биз хар қандай қийинчиликка , хатто очликка хам чидаймиз , аммо дўзах азобига бардошимиз етмайди.-деганлар.
Шунинг учун уйга харом ризқ олиб келишдан сақланинг”-дер эканлар. Афсуски, айрим юртдошларимиз Аллох берган ризқу насибага , топиб турган ризқларига қаноат қилмай .шукрона келтирмай бошқа давлатларга кетишликлари оқибатида фарзандлар тарбияси бузулиб. Айримлари билмасдан интернет тармоқлари орқали оқимларга кўшилиб, разолат ботқоғига ғарқ бўлиб. йўлдан адашаётганлар қулоғимизга чалиниб қоляпти
Қадимдан келаётган гап бор:- “Узоқнинг донидан—яқиннинг сомони яхши”-*деган.
Пайгамбаримиз(САВ) шундай деганлар:-*
“Эхтиёждан ортмайдиган ризққа эга бўлиб, Аллох берган анашу ризққа қаноат қилиб яшаган киши нажот топади. Хақиқий бойлик мол-*мулкнинг кўпайишида эмас, балки нафснинг тўқлигидадир дейишган. Шундай экан, аёлларимиз –турмуш ўртоғидан; фарзандлар эса- ота-оналаридан;-* уларнинг сабр қаноатидан ортиқ нарсаларни талаб қилмасликлари ;- балки борига қаноат қилиб, шукурли сабрли бўлишлари зарур эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Халқимизда гап борки:- “Сабрли қул етар муродга-*бесабрлар қолар уятга”. “Сабр таги олтиндир-“ деб бежиз айтишмаганлар
Пайгамбаримиз (САВ): хадисларида айтилибдур:-
Ул замонда Иброхим(А.С) дан сўраган эканлар: “Эй Иброхим (АС) , нима учун сизни Аллохим “ХАЛИЛИМ” -деб айтганлар? -деганларида ,Иброхим (АС):- 3 сабаб билан бўлса керак, деганлар
1 .Ман Аллохнинг амрини – бошқаларнинг амридан устун қўяман;
2 Манга берган ризқига – хеч қачон қайгурмаганман;
3 Ман хамиша таомни мехмонлар билан тановул қилганман; -деганлар.
Пайғамбаримиз (САВ) хадисларида: -“ Аллох субхона ва таоло сизларни ризқингизни тақсимлаб қўйгани каби, ахлоқларингизни хам тақсимлаб қўйган”- деган хадислари бежиз эмас.
Сабр қаноатли бўлсак, рўзғоримиз бут, оиламиз тинч,келажагимиз фаровон бўлади. Ҳар бир мўмин муслима аёл Аллохнинг бизга хадя қилиб берган хар бир кунига неъматига , ризқу насибасига сабр қаноатли бўлиб, шукроналик билан хаётдан рози бўлиб яшамогимиз лозим. Зероки, Аллохнинг даргохида Сабрдан яхши нарса йўқ турур.
Одамзодни яратган Аллох таборака ва таоло- сабрли қулларни хуш кўрган.
Р.Мадримова
Хива шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси