Туй-маросимларни камчиким, исрофгарчиликсиз, ортикча дабдабабозликларсиз ўтказиш учун хукумат қарорлари чиқарилди, фатволар эълон қилинди. Мақолалар ёзилаяпти, мажлислар ўтказилмокда маъруза ва кўрсатувлар ҳам тайёланиб,оммага узатилмокда. Аммо ҳали ҳамон тўйларимизда исрофгарчилик, ким узарлар, хашаматлар тўхтагани йуқ.» Орзу- хавасимиз бор, «Одамлар нима дейди?,» Эл дастурхонидан еганмиз, энди биз ҳам қайтаришимиз керак», «Фарзандларимиз хафа бўлмасин» деб ўзимизни оқлашга ҳаракат қиламиз.
Аммо, бехудага сарфланаётган маблағларимиз фарзандларимизни бахтли булишига эмас, аксинча туйдан кейинги можаролар, кудалар уртасидаги келишмовчиликлар, бефарзандлик, хомиланинг эрта тушиб қолиши ва бошқа касалликларни келиб чиқиши оилиларнинш бузилишига олиб келмоқда.Чунки Аллоҳ исрофгарларни лаънатлашини ҳаммамиз яхши биламиз. Энг оғриқли томони шуки, орамизда оғир дардга чалинган беморлар даволанишга пул топа олмаётгани, баъзи оилалар ўғлини уйлантириш ёки қизини турмушга узатишга қурби етмаётгани ҳеч биримизга сир эмас.
Исрофгарчиликлару, дабдабалардан воз кечиб, туйларимизни соддагина, камчиқим қилиб ўтказсак, ортган пулларимизга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг мушкулларини осон қилиш, илми толибларни ўқув шартномаларини тўлашга ёрдам берсак нур устига аъло нур бўларди, албатта. Баъзи араб давлатларида тўй эгаси икки-уч корхона, бир неча катта дўконлари бўлишига қарамасдан камтарона тўй қилишлари ҳақида китоблардан ўқиб қоламиз .Энг йирик сармоя эгаси бўлишларига қарамасдан эллик нафар аёл ва шунча эркакларга айттириб, дастурхонда ярим коса суюк овкат, битта ликобчада палов тортилгани , нон, бироз мева шарбатдан бошка нарсалар йуқлигини хайратланиб ўқиганмиз. Нега бундай камтмарона туй қилдинг деб уларни хеч ким юртидан қувиб чикармаганига нима дейсиз? Вахоланки улар хохласа тўйини хориждаги оролда ёки шохона касрларни ижарага олиб ўтказишга ҳам қурби етарди албатта.
Улардан бунинг сабабини сўрашганда эса «Бизлар — қизини узатганда дастурхонга арпа нони, хурмо ва бир оз гўшт қўйган Пайғамбарнинг умматимиз!» деб жавоб беришган экан. Биз бу борада бир ёкадан бош чиқарадиган бўлсак, хаммаси изга тушади. Агар кимдир оз одам чақириб, кам харж тўй қилса, тўйга айтилмаган қариндошлар, синфдошлар, касбдошлар ундан ранжимасдан, аксинча, исрофга йўл қўймагани учун, ким ўзарга тўй қилмагани учун, энг мухими суннатга мувофик иш қилгани учун унга раҳмат айтишимиз , уни куллаб -кувватлашимиз лозим. У ҳакда ёмон миш-мишларни чиқараётганларга ҳам чиройли насихатлар қиладиган бўлсак, бора-бора ҳамма шунга одатланади. Зеро биз ёмонликдан қайтаришга, яхшиликка далолот қилишга буюрилганмиз. Ахир биз ҳам Пайғамбар умматимиз!.
А.Тураева
Урганч тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси