Албатта Курьонда харб деган калима уришиш ва ўлдириш маъносида келган 4 марта холос ва жиход калимаси эса 32 марта келган.
Қуръони каримдан мулохаза қиланадиган нарса жиход калимаси доимо қуролланган аскарлар уриши маъносида келмайди балки кўпинча бу маънодан умуман бошка маънолар хакида келган чунки жиход сўзи мутлоко келган пайтда бундан аскарларни уришини ирода қилинса гохида эса бу сўздан яъни жиход сўзидан инсонни ёмонликка буюрувчи нафс билан жиход қилишлик ирода қилинади ва нафсни ёмон одатлардан холос қилишлик ирода қилинади чунончи нафсни жиходи, шайтонни жиходи деб ишлатилади шунингдек қурьонда жиход сўзи инсон рухини, нафсини фидо қилишлик ва Аллоҳ йўлида ўлишлик билан бўлса гохида эса молни инфоқ қилишлик билан бўлади ва яна Аллоҳ га даьват қилишда хужжату бурхонларни ишлатишликни хам жиход деб ишлатилади шунингдек Қуръон билан жиход қилишлик хам келади яъни оятлари хукмлари ва хиссий ва аклий далиллари билан жиход қилишлик тўғрисида хам келади. Масалан: бас сиз кофирларга итоат қилманг улар билан жиход қилинг ва улар билан катта жиходни қилинг (фурқон сураси 52 оят).
Бунинг маъноси кофирлар билан Аллоҳнинг каломи билан катта жиход қилинг деган ва исломдаги нафсга қарши бўлган жиход у урушда бўлган жиходдан олий мартабада туради, бу мантиқий иш хисобланади чунки мусулмон ўз нафсига қарши жиход эълон қилар экан бу жиход уруш майдонидаги душмани бн юзма юз келишликдан кўра хавфлироқ, мураккаброқ ва бардавом бўлувчироқ экан, чунки уруш майдонидаги душманни холати, қуввати маълум ва бу маълум вақт ичида бўлади лекин нафс билан бўлган жиход инсон то ўлгунича бўлади ва у ўзини ичида туриб унинг хийлалари ва найранглари ўта маҳфий бўлганлиги жихатдан, у кўриниб турган душманга қилинган жиходдан кўра мураккаброқдир ва баланд мартабада туради. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Хақиқий мужохид Аллоҳ Таьолонинг тоатида нафси билан мужохада қилган кишидур, хақиқий мухожир эса гунох ва хатолардан узоқлашган, уларни тарк қилган кишидур. дедилар.
Бошқа бир хадисда эса: Жиходнинг афзали-ўз нафсингга қилган жиходингдур ва хавои нафсинга қилган жиходингдур ва Аллоҳ Таолони зоти хакида дедилар.
Жиходнинг хукми шариятда душман билан бўладиган жиход ва инсон нафси ва шайтон билан қиладиган жиходларнинг хукми хакида тўхталар эканмиз, душман бн қиланадиган жиход у фарзи ъайн эмас хамма мусулмонга балки у фарзи кифоядур яъни баъзи кишилар шуғулланса бошқалардан соқит бўладиган фарздур лекин инсонни нафси билан бўладиган жиходи ва шайтон билан бўладиган жиходи бу хар бир мусулмонга фарзи ъайн бўлган жиходдур, хамма вақтларда ва хамма замонларда чунки мусулмон билан доим бўладиган душман у шайтондир, у доим инсонни йўлдан адаштиришликка уринади, ундан кейинги душмани ўз нафсидур ва инсонни нафси доим ёмонликларга буюради, инсонга ёмонлик йўлини ва ботил йўлини зийнатлаб кўрсатади, шундай экан мусулмон киши доимо шайтон ва нафси билан мужохада қилишлиги керак имкони борича ва қўлидан келганича доимо, демак нафс билан бўладиган жиход ва шайтон билан бўладиган жиходда бирон киши бирон кишини ўрнини босолмайди, демак бу жиходнинг шаръий хукми хар бир мусулмоннинг бўйнига фарзи ъайн бўлмоғидур, бу эса қуролланган душман билан бўладиган жиходнинг баробарида тенг бўлмайди, душман билан бўладиган жиходда бир кишини ўрнини бошқа киши эгаллаши мумкин. баъзилар афу қилинишлиги мумкин, узрли холатда бўлишлиги мумкин. аммо нафс билан ва шайтон билан бўладиган жиходда хеч ким бировни ўрнини боса олмайди ва хеч кимдан бу жиход соқит бўлмайди. Жиходнинг кенгроқ маъноси.
Жиход хар бир мусулмонни бўйнига вожиб бўлар экан демак у фақат битта душманга эмас, балки бошқа душманларга хам умумий бўлади яъни инсон рўпарасида унга пистирма қўйган душман нафс ва шайтонга ўхшаш душманлар шунингдек бошқа душманлар хам бўлади яъни улар иллат ва офатларга ўхшаш касаллик, жахолат, камбағаллик, заифлик ва хакозо бир қанча иллатлар ҳам инсоннинг душманларининг жумласига киради, демак буларнинг барчасига қарши жиход қилмоқлик ислом фалсафасида олға сурилган жиҳоддир ва бу эса чегаралардаги душман билан қилинадиган жиходдан кўра шаъни ва мартабаси улуғ бўлса улуғдир хеч кам кам эмасдир.
Қ.Машарипов
Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби