Қишлоқ ободлиги хар-бир инсоннинг қалбидан бошланмоғи керак кейин хонадонидан бошланади. Чунки қалбнинг ободлиги бутун аъзоларимизни ободлигидан далолатдир. Хонадон ободлиги эса шу ханодоннинг файзу баракали ханодон аҳлларини хамжиҳатлиги хамда покизалигидан самара беради. Хар бир қишлоқда яшовчи инсон ўзи яшаб турган жойни обод ва фаровон масканга айлантирмоғи хам фарз хам қарздир. Хар бир инсон ўзининг гўзал ва чиройли одоб-ахлоқи билан барчага урнак булиши билан бирга, жамиятнинг фаровонлиги халол мехнат килмоги ва оилавий муносабатларни мустахкам килмоги лозимдир. Хакимлар айтадилар: “Ҳар бир Мухаммад уммати кечаги кундан бугунги кунни харакат (яхшилик) билан утказса у инсон оллохнинг рахматига сазовар булибди .агарда локайд бепарво булса у инсон шайтонга алданибди деганлар. Бу тинчлигимизни юртимизни ободлигини кайси бир юртларда ета билмай юрибдилар. Кайси бир жавхаларда орзу хавас қилиб юрибдилар. Шунинг учун хам хурматли азизлар бу неъматларга шукроналик қилмоғимиз керак. Кахф сурасида “иймон келтирган ва солих амаллар қилган зотлар эса (билиб қўйсинларки) Албатта биз яхши амаллар килган кишининг мукофотини зоя қилмасмиз”. Яратганга шукрлар бўлсинки Юртбошимиз ташаббуслари қишлоқларимиз кундан кунга обод булиб киёфаси ўзгариб гўзаллашиб бормоқда. Уларнинг этанги кунга бўлган ишончлари тобора мустаҳкамлашиб бормоқда. Хар –бир инсон икки дунё саодатига эришиш йўлида. Аллоҳ рози бўладиган амалларни бажармоғимиз буюрилгандир. Аллоҳ таъоло юртимизни тинч хонадонларингизни файзи баракали қилсин.
Ш.Атажонов
Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби