Абу Убайда ибн Жарроҳдан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у яна бир водий тилласи бўлишини ва агар икки водий тилласи бўлса учинчи бир водий тилласи бўлишини истайди. Одам боласининг қорнини фақат тупроқ тўлдиради”, дея марҳамат қилган лар (“Фатҳул Борий ’).
Орифлар айтишган: “Иззат ва бойлик дўст излаб йўлга чиқишди ва қаноатга йўли- қишди”.
Аллоҳ таоло бешта нарсани бепгга нарсага: иззатни тоатга; хорликни гуноҳларга; ҳайбатни кечаси намоз ўқишга; ҳикматни очликка; бойликни қаноатга боғлиқ қилган.
Бир ориф фарзандига: “Эй ўғлим, қаноат қилса, қул ҳурдир ва тама қилса, ҳур ҳам қулдир” деган.
Ибн Атоуллоҳ Сакандорий бундай дейди:
“Сен тама қилмаган нарсангда ҳурсан,Тама қилганингда қулсан”.
Умар ибн Хаттоб: “Эй одамлар, тама бу фақирлик, қаноат бойликдир”, деган.
Зуннун Мисрий: “Ким қаноатли бўлса, ўз замонасидаги одамлардан хотиржам бўлади ва яқинларидан олий бўлади”, дейди.
Олим ва орифларнинг улуғлиги ҳаётни дунё билан эмас, охират мезони билан ўлчашларидадир.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан риюят қилинишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тонг отгунича кимнинг энг катга ғами охират бўлса, Аллоҳ таоло бойликни унинг икки кўзи ўртасига келтириб қўяди”, деганлар.
С.Сапаев
Хива тумани бош имом-хатиби