Бугун Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи А.Аллоқулов, Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи И.Бекмирзаев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи М.Амонов ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи Урганч шаҳрида тарғибот тадбири ўтказдилар.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибият мудири Ф.Раззақов, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари О.Ваисов, Урганч шаҳар ҳокимлик вакиллари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, маҳалла раислари, худудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профлактика инспеторлари, тиббиёт ходимлари, мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директорлари ва ўринбосарлари иштирок этди.
Учрашувда “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилиб, сўнгра “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар қилинди.
Шунингдек, тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган 50 та номдаги янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.