Ёшларни ёт ғоялардан сақлаш барчамизни бурчимиз

Ватанимиздаги хар сохада амалга оширилаётган ислохотларга ношукурлик қилаётган шахсларнинг кундан кунга кўпайиб бораётгани ачинарли ҳолатдир, ундан хам ачинарлиси шундай кимсалар билан яхши мулоқот қилаётган, уларга ўз норозилигини билдирэаётган ахли илмларни  борлигидир. Китобларимизда бу холат нихоятда хунук эканлиги таькидланади. Махлуқотнинг энг ёмони кофирлардир.

Кофирларнинг энг ёмони мунофиқлардир. Мунофиқларнинг энг ёмони бидьатчилардир.

Чунончи Алий каррамаллоху важха айтадирлар; Оллох йўлида мингта кофирни қатл қилгандан битта бидьатчини қатл қилган яхшироқдир.

Чунки бидьатчи инсонларни бидьатга тортади.

Хидоятул аьмо китобидан.

Мухаммад Газзолий рохимахуллох айтади, Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: Бидьат кўпайса ва илм ахли жим турсалар, уларга Оллохнинг лаьнати бўлсин.

Чунки илмни яшириш, вахийни яшириш кабидир. Чунки бидьатни кўпайиши уни инкор қилмаслик сабаблидир.

Хозирги кунда мамлакатимизда ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тортаётганларга муносиб равишда гоявий кураш олиб бориш,ёшларни уларнинг таьсирғдан сақлаш хар бир ахли илмни бўйнига фарзи айн хисобланади. Бажарсалар юзта шахидни  савобига эга буладилар, бажармасалар Оллох олдида ва ватан, халқ олдида хиёнаткор бўладилар.

Мутақиллик йилларида ҳар биримиз учун муқаддас қўрғон ҳисобланмиш оила масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Маълумки, оила ота-она ва фарзанддан иборат учта асосга қурилади. Оиланинг бахту саодати ҳам, унинг камоли ва фаровонлиги ҳам, тинчлиги ва осойишталиги ҳам ана ўша учта устуннинг бир-бирига бўлган муносабатига, аҳиллигига боғлиқ. Оилада аҳиллик ва тотувлик бўлмас экан, оиланинг мустаҳкамлигига дарз кетиб, таназзулга юз тутаверади. Ёш болаларимиз ниҳоятда кузатувчан, зийрак ва тақлидчи бўлишади. Оилада катталарнинг барча ижобий — салбий хатти – ҳаракатлари бола кузатувида бўлади ва ёш бола ҳар бир кўрган ҳолатини, кераклисини ва кераксизини ҳам бирдек ўзига сингдириб олаверади.

Бола тарбиясига ўта салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлардан бири эр-хотиннинг ўзаро жанжалларидир. Оиладаги доимий нотинчлик боланинг асабини толиқтириб, тажанг қилиб қўяди. Бундай вазиятларда бола ўзини озгина назоратсиз сезса, билингки у ўзбошимчалик билан ғайритабиий ва ҳатто ғайриқонуний ишлар қилишгача бориб етади. Зеро, аксар нотўғри, залолат йўлидаги фирқа ва оқим вакиллари ҳам айнан шу каби “боши берк кўчага кириб қолган” ёшларни излайди. Динларнинг мукаррами ва мукаммали бўлган ислом комил инсон тарбияси, айниқса болаларга одоб ва ахлоқдан пухта таълим беришни энг муҳим вазифалардан бири қилиб белгилаган. Бола тарбиясида, аввало, ота-она, сўнгра эса тарбия ўчоғи бўлган боғча, мактаб ва маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в) дан имом Термизий ривоят қилган бир ҳадисда: “Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди”, дейилган.

Фозила аёл оилада фарзанд тарбиясига масъуллиги билан бирга, ота билан фарзанд ўртасида воситачи ҳамдир. У фарзандига оиланинг устуни бўлган отани қадрлашни, кўзига тик боқмасликни, ота билан орасида доимо масофа сақлаш лозимлиги ва шу каби одобларни ўргатади. Отага эса уларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўз вақтида билдириб туради. Узоқни кўра оладиган аёл фарзанди олдида турмуш ўртоғининг ҳурматини доимо жойига қўяди. Отанинг ҳурмати юқори бўлган оилада тарбия топган болада қатъиятлилик, фидойилик, мардлик ва мустаҳкам иродалилик каби эзгу хислатлар кўпроқ учрайди. Отанинг оиладаги қатъиятлилиги эса болани интизомга ўргатади. Интизомли бола меҳнатдан қочмайди, ўзига топширилган вазифани вақтида адо этади, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошади.“Албатта, фарзандларингиз Аллоҳнинг сизларга берган ҳадясидир. “У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. (шуро сураси 49-оят.) Фарзанд бизларга берилган ҳадя экан, омонат экан. Бу неъматнинг қадрига етмоғимиз вожибдир. Фарзанд берилган хонадон албатта, баракага тўла бўлади.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *