Она сути фазилати

       Она-  деган зотни яратган Аллоҳга бехад  ҳамду санолар бўлсин!

       Она сути —  оналарга Аллоҳ таоло томонидан берилган бир мўжизадир.                                                                                            Чақолоқни икки  ёшгача она сути билан эмизиш нақадар фойдали эканлиги      Куръони каримнинг оятларида ҳам ишорат этилган, лекин  шариат бўйича  онани эмизишга мажбур қилинмайди балки у хоҳламаган   тақдирда ота чақалоқни эмизиш учун энага  ёллаши керак бўлади.        Бу одат арабларда  тарқалган эди Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари  ҳам тирик бўла  туриб, Саъд қабиласига  мансуб, –Халима исмли аёлга эмизиб,тарбия қилишга берганликлари  Ислом тарихидан  маълумдир.

       Чақалоқни икки-икки  ярим ёшга қадар эмизган аёлларни номларини ёдда тутиш зарур бўлади, зеро, эмизган   аёлнинг бошқа болалари билан у эмишган бола ака-ука, ёки опа-сингил хисобланиб, уларни  ўзаро турмуш қуришлари ножоиз бўлиб  қолади.  Она сути- Аллоҳнинг мўжизаси, Она сути- шифо, Она сути-чақалоқнинг  дардига дармон, Она боласини кўкрак сути  билан озиқлантиради. Она сути билан боқилган болани иммунитети кучли бўлиб,  хавф-хатардан, дарддан сақлайди, химоялайди ва болани Соғлом муҳитда униб ўсишига замин яратади.

      Она сути билан озиқланган болалар, соғлиги мустаҳкам бўлиб, ақли жихатидан  ҳам анча мустаҳкам ва теран фикрлаш қобилиятига эга бўлади.     Она сутини эммай ўсиб келаётган болалар анчагина заифроқ, сустроқ бўлади.  Болани кўкрак сути билан озиқлантириш- бу Аллоҳ таолонинг неъмати, инъомидир.  Аллоҳ  таолонинг марҳамати билан Қуръони Каримнинг Бақара сурасининг-233 оятида:- Оналар болаларни эмизади, уни озиқлантиради ва шу икки йил давомида   мукаммал эмизади.

      Она сути –фазилати ривоятларда ҳам айтиб ўтилган  —  “Подшоҳнинг боласи онасидан қолгандан кейин дардли бўлиб қолади. Подшоҳнинг амри билан  чўпонни хотини уни боласини 3 кунгача  кўкрак сути билан даволайди. Бола сихат топгач, Подшоҳ у чўпоннинг хотинини мукофотламоқчи   бўлади, шунда аёл дедики:- “Она сути  хеч қачон сотилмайди- Она сути – бебаходир”дедилар.

     Лекин хозирги давримизда туғишга қодир бўлган оналарнинг айрим касаллик ёки бошқа сабаблар билан янги туғилган чақалоқларни Она сути билан таъминлай олмасликларини ҳисобга олган ҳолда Давлатимиз томонидан чақалоқларни етилган вақтига қараб, она сутига яқин бўлган махсулотлар  билан  таъмиинланиб, уларни  соғлом муҳитда ўсиб улғайишлари учун шароитлар яратилган.    Лекин она сутига  не етсин… уни чақалоқларни  соғлом, бекаму кўст бўлиб ўсиб  улғайиб, вояга етишида аҳамияти  катта ҳисобланади.

           Она сути қулоқ оғриқини давоси экан, демак она фарзандини соғлом ўсишида врачларга югурмасдан  ўз шифоси ўзида эканлигидан  Аллоҳга беҳад шукроналар айтади. Она сути -Аллоҳ  таоло аёлларга берган улуғ неъматдир. Қадимда айтишган- туққан аёлга Аллоҳнинг берган чашмаси кам бўлмагай- деб.

Яратди Аллох Одам Атони – Унга жуфт айлаб момо Хаввони

Яратдилар  биби Саро-Хадичаи Куброни, Фотимаи Зухро ул анбиёни

Она-деган зотни  улуг қил  Аллоҳ, Оналар –улуғдир жаннатлар аро.

Шунинг учун хам айтишганки:- Жаннат- оналар оёғи остидадур”-деб.

Шундай бир мўъжизани яратган-чақалоқларга ризқ қилиб берган Аллоҳга хамду санолар бўлсин!

Р.Мадримова

Хива шаҲар бош имом–хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.