Она сутининг мўъжизалари

    Бисмиллаҳир Роҳманир роҳим.

    Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

    Пайғамбаримизга мукаммал ва батомам саловату дурудлар бўлсин.

Дунё мўъжизаларга жуда бой бўлиб, улардан бири Она сутининг мўъжизаси энг хайратланарлисидир. Гўдак туғилиб чинқириб йиғлайди, она кўкрагини боланинг оғзига солиши билан эма бошлайди. Она меҳр-муҳаббати жўшиб, кўксидаги сут томчилайди. Аллоҳнинг мўжизасини қарангки сутнинг харорати билан гўдакнинг харорати бир хилда, на иссик ва на совук, бу илик сут на ачийди ва на совуб қолади. Кундузи-ю кечаси бир хилда камайиб, кўпайиб бораверади. Аёлнинг яратувчан қилиб яратилиши Қуръони Карим оятларида батафсил ёритилган. Ҳатто ундаги суралардан бирига «Нисо» (Аёл) номи берилган.

Пайгамбар Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларида «Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир» деганларида ҳам она гўдагини дунёга келтириб, уни бағрига босиб эмизганлигини назарда тутганлар. Аллоҳ табарака ва таоло мархамат қилади. «Она қорнида боласини қийналиб қўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир, унга хомиладорлик ва уни сутдан ажратиш ўттиз ойдир». («Ал-Ахкоф» сураси, 15-оят).  «Оналар болаларнини тўла икки йил эмизадилар, бу хукмдир». («Бақара» сураси, 233-оят).

Гўдакни она сути билан боқиш фойдали эканлигига ишора қилинмокда. Ривоятларда келишича, Омина онамиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туғилгандан олти ой ўтгач, Ҳалима исмли аёлга эмиздириш учун беради. Ҳалиманинг ўнг кўкрагидан сут келмас эди. Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эмизганда ундан тўлиб-тошиб сут келади. Аллоҳ мўъжизасининг улуғлигини кўринг. Аёл қалбида меҳр товланса, кўкрагидаги меҳр булоғи чашма каби отилиб чиқади. Гўдакнинг очиққанини у йиғламасидан беш ўн дақиқа олдинроқ она хис қилади гарчи у йирокда бўлса ҳам. Она сутининг калорияси хеч бир жонзот сутининг калориясига тенглаштирилмайди. Она сути болага куч-қувват бериши билан бирга ақлий мўжиза яратиш ҳиссасини беради.

Шундай бир мўъжизани яратган-чақалоқларга ризқ қилиб берган Аллоҳга хамду санолар бўлсин!

Ш.Рузметова

Тупроққалъа тумани бош имом хатибининг хотин-кизлар масалалари буйича ёрдамчиси 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *