ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШАББУСИ БИЛАН КУРИЛАЁТГАН “ОХУН БОБО” МАСЖИДИ УРГАНЧ ШАҲРИНИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ МАСКАНИГА АЙЛАНАДИ

Вилоятимиз маркази Урганч шахридаги “Охун бобо” жоме масжиди, ўтган асрда қурилган бўлиб, вақт ўтиши билан замон талабларига мутлақо жавоб бермайдиган аҳволга келиб қолган эди. Сўнги йилларда Урганч шахрининг архитектура, шаҳарсозлик жихатдан тамомила қайтадан қурилаётгани, масжидни хам янгича, замонавий тарзда бунёд этишни талаб қиларди.


2017-йилнинг 28-январь куни мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мирамонович вилоятимизга амалий ташрифлари давомида “Охун бобо” масжиди қурилишининг биринчи тамал тошини шахсан ўзлари қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб-эхтиёжларга жавоб беришини кўзлаб, фикр-мулохазаларини билдирган эдилар.
Деярли бир йил муқаддам бошланган хайрли иш нихоясига етмокда. Умумий майдони уч ярим гектарни эгаллаган масжид мажмуасида, намозхонлар учун зарур бўлган барча шарт – шароитлар яратишни кўзда тутиб, бир ярим минг намозхонни сиғдирадиган хонақоҳ, икки ярим минг кишига мўлжалланган ёзги айвон, қабулхона, автотураргох, ташқи манзаралари яшил майдонлар билан безатилмоқда.


Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлади. Масжид ёнида баландлиги қирқ беш метр бўлган минора хам бор.
Эътиборлиси шундаки, мазкур масжид мамлакатимиздаги ана шундай энг йирик масжидлардан бириси бўлиб, меъморий тузилиши жихатдан ўхшаши йўкдир.
Масжид мажмуасининг лойиха хужжатларига мувофик, унинг курилиш-монтаж ишлари, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом қилмоқда. Эътиборли тамони, курилиш жараёнига сарфланадиган барча харажатлар хайрия ва хомийлик маблағлари хисобидан амалга оширилмокда.
Йилнинг тўрт фаслида – қиш совуғи, ёз жазирамасида бунёдкорлар бир зум қурулиш жараёнини тўхтатишгани йўқ. Сахийқалб инсонлар, саховатли тадбиркорлар мурувватларини аямаганларидан, қурилиш жараёнида бирор марта қурилиш ашёлари бўйича муаммо юзага келгани йуқ. Муқаддас Ҳадиси шарифда: “ Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади” дейилган. Бунга амал килган элдошларимизнинг саховатларига минг карра миннатдорлик айтсак оз.
Урганч шахар “Охун бобо” масжиди Рамазон хайити куни фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан хозирда масжид биносида сўнги таъмирлаш, безаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмокда.
Юрбошимизнинг ички ва ташки туризмни янада ривожлантириш борасидаги тарихий фармон ва қарорлари амалиёти қадим вохага олдинги йиллардан икки-уч ҳисса кўпроқ сайёхлар келишига замин яратди. Хорижлик сайёхлар ҳамда мамлакатимизнинг бошка вилоятларидан ташриф буюрадиган юртошларимиз худуддаги энг йирик, энг кўркам масжид ҳамда мажмуани ҳам зиёрат қилишлари мумкин бўлади.
Бир сўз билан айтганда “Охун бобо” масжиди истиқлол йилларида тамомила яшарган, кўзни қувонтирадиган даражада обод, чиройли бўлмоқда. Урганч шаҳримизнинг кўркам зиёрат қиладиган масканлардан бирига айланиши шубҳасиз.
Ушбу масжид биноси ва мажмуасида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча қурувчилар, шу ҳайрли ишга улушларини қўшган барча элдошларимизга Аллоҳнинг раҳмати доимо ёғилиб турсин деб дуо қиламиз.

Муҳтарам юртдошлар;

Вилоятимизнинг кўрки бўлмиш бу масжидимизнинг обод бўлишлиги, сиз каби саховатпеша инсонларнинг ёрдами билан амалга ошмоқда. Аллоҳ йўлида эҳсон қилишни ният қилган инсонлар бўлса, қуйидаги ҳисоб рақамига пул ўтказиб, ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин.

Урганч шахар “Охун бобо” масжиди.
Банкдаги ҳ\р: 20212000904023291002
Инн: 202507215. МФО: 00580
Ипотека банк, АТИБ “тинчлик” филиали.
Тўлов мақсади: Масжид қурилиши учун хайрия.
Мурожаат учун телефонлар:223 -37-74, +99890-648-01-49

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *