Маълумки, 1-июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Бола ҳуқуқларига илк бора эътибор қаратган ва уларни ҳимоя қилишга буюрган дин айнан Исломдир. “Бола ҳуқуқи” тушунчасини ҳам биринчи бўлиб Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллаганлар. Ислом фарзандларга чиройли тарбия бериш, уларга дин арконларини ўргатиш лозимлигини уқтиради. Ҳар бир ота-онага солиҳ фарзанд тарбия қилгани учун юксак мартабаю ажр-савоблар ваъда қилинган. Хусусан, ҳадиси шарифда: «Кимнинг учта (бошқа бир ривоятда: иккита) қизи бўлиб, уларни тарбиялаб катта қилса ва уларга марҳамат назари билан қараса, жаннатга кириши муқаррардир», дейилади. Бухорий ривояти. Ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхши бандаларни “аброр” деб мақтади, чунки улар оталарига яхшилик қилганларидек, болаларига ҳам яхшилик қилган эдилар. Сенинг бўйнингда отангнинг ҳаққи бўлганидек, болангнинг ҳам ҳаққи бор”, дедилар.Имом Бухорий ривояти. «Ким кичикларга раҳм-шафқат қилмаса, катталарга иззат-ҳурмат кўрсатмаса, у биздан эмас» (Термизий ривояти), дейилади яна бир ҳадисда. «Ё Расулуллоҳ! Биз ота-онанинг ҳаққини билдик. Аммо фарзанднинг ҳаққи нимадан иборат?» деган саволга Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Унга чиройли исм қўйиб, гўзал одоб бериш», дедилар. Байҳақий ривояти. Бошқа бир ҳадисда ривоят қилинишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланглар ва уларнинг одобини гўзал қилинглар», дея марҳамат қилганлар. Ибн Можа ривояти
Фарзанд – инсон наслини давом эттиради ҳамда оиланинг мустаҳкам занжири. Солиҳ фарзанд ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради.Муқаддас динимиз таълимотига кўра, фарзанд Аллоҳ таоло инсонга берган улуғ неъматлардан бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Бу неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни, унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, миллати, Ватани, ота-онасига муносиб ўғил-қиз, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан адо этишлари лозим.
Ҳар бир мамлакатнинг иқболини унинг эртасига бўлган муносабати белгилайди, деган гап бор. Чиндан ҳам шундай. Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг миллат саломатлигига алоҳида эътибор қаратила бошлади. Айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, ёш авлод тарбияси борасида туб ислоҳотлар амалга оширила бошлади. Шу ўринда, болаларга бир қанча ҳуқуқларни берувчи жуда кўплаб Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар ўундай мархамат қилинади. “Айтинг: «Келингиз, Раббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб берай: Унга бирор нарсани шерик қилмангиз, ота-онага яхшилик қилингиз, болаларингизни қашшоқликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз – Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз – фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, пинҳонасига ҳам яқинлашмангиз, Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл Таъминот олиш ҳуқуқи. Фарзандларни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой билан таъмин этиш отанинг муқаддас бурчидир. Дини Исломда бу таъминот ҳалол-пок бўлиши талаб этилади.
Ёш болаларнинг нафақаси отасининг зиммасидадир. Бу ҳақда Аллох таоло шундай марҳамат қилади: “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир…” (Бақара сураси 233-оят). Фарзанднинг онасига нафақа бериш вожиб бўлганидан кейин боланинг ўзига ҳам нафақа бериш вожибдир. Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолодан қўрқинглар ва болаларингизга адолат қилинглар», деганлар.Муслим ривояти.
Ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхши бандаларни “аброр” деб мақтади, чунки улар оталарига яхшилик қилганларидек, болаларига ҳам яхшилик қилган эдилар. Сенинг бўйнингда отангнинг ҳаққи бўлганидек, болангнинг ҳам ҳаққи бор”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. «Ким кичикларга раҳм-шафқат қилмаса, катталарга иззат-ҳурмат кўрсатмаса, у биздан эмас» (Термизий ривояти), дейилади яна бир ҳадисда.«Ё Расулуллоҳ! Биз ота-онанинг ҳаққини билдик. Аммо фарзанднинг ҳаққи нимадан иборат?» деган саволга Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Унга чиройли исм қўйиб, гўзал одоб бериш», дедилар. Байҳақий ривояти.Бошқа бир ҳадисда ривоят қилинишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланглар ва уларнинг одобини гўзал қилинглар», дея марҳамат қилганлар. Ибн Можа ривояти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай ҳадис марҳамат қилинади: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир”. Имом Термизий ривояти. Бошқа бир ҳадисда: «Ота ўз фарзандига чиройли тарбиядан яхшироқ мерос қолдиролмайди», дейилади. Термизий ривояти.
Аллоҳ таолога шукрки, Мустақиллик туфайли болаларга бўлган эътибор кучайди. Бола туғилган кундан ўз онасининг бағрида, давлатимиз ғамхўрлигида униб ўсадиган бўлди. Ёшлигидан ҳар томонлама соғлом бўлиб тарбияланган бола ота-онага меҳрибон, Ватан ва халқига содиқ инсон бўлиб етишади. Ана шундай ҳар томонлама соғлом бўлиб етишган инсон ўзининг кимлигини, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб етади ва у она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган, она юртимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган бўлиб вояга етади.
Хулоса қилиб айтамизки, халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг бутун ер куррасида оммавий нишонланиши халқлар ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Болаларимиз ҳар кунимизнинг диққат марказида бўлмоғи шарт ва лозимдир. Чунки болалар порлоқ келажагимиз пойдевори ва эртанги кунимизнинг эгаларидир. Аллоҳ таоло фарзандларимизни кўзларимизнинг қувончи, аҳли солиҳлардан қилсин! Ота-оналарга зурриётларига чиройли тарбия бера оладиган салоҳият ато айласин!
М.Бекметов
Гурлан туман бош имом-хатиби