Тинчлик ва хотиржамлик олий неъмат

       Аллоҳ таолога  ҳамду санолар  бўлсинки   Тинч осудаликда ибодатларни   адо  этмақдамиз.  Тинчликни  қадрлаш  осойишта   ҳаёт  учун  шукроналик ,  уни сақлаб қолиш  мустаҳкамлашнинг  зарурий   шартлари   ҳисобланади.

       Агар бандалар   шукр қилсалар,   уларга    неъматларини   зиёда қилишини   ваъда   қилди   ва итоат   қилсалар  бу   неъматлар  давомийлиги  ва  боқийлигининг     кафолатини  берди. Аллоҳ  таоло   Қуръони    каримда  шундай   марҳамат қилди:

      “Эй иймон  келтирилганлар!  Алоҳгагина  ибодат қилувчи  бўлсангиз, сизларга  биз рисқ  қилиб  берган  покиза  нарсалардан  еб,  унга  шукр қилсангиз!

          Пайғамбаримиз  саллаллоҳу алайҳи  васаллам   шукр ҳақида  шундай деганлар:  “ Ким озига шукр   қилмаса,  кўпига хам  шукр килмайди.  Ким инсонларга   ташаккур   айтмаса,  улардан  миннадор бўлмаса,  Аллоҳ  таолога   ҳам   шукр  қилмайди.  Неъматлар  ҳақида  гапириш —  шукрдир.  Уни  гапирмаслик  ношукрликдир.  Жамоат  билан   юриш  раҳматдир. Ёлғизлик  эса  азобдир”, -дедилар

          Пайғамбаримиз  саллаллоҳу алайҳи  васаллам    Маккадан  узоклашганлари сари   унга   бўлган   иштиёқлари     зиёдлашиб   борарди.  Шунда  Аллох таоло     расулуллоҳнинг   кўнгилларини   кўтариб,  Маккага  қайтиб келишларини   башартини    бериб,   Қуръони   каримдаги   қуйидаги ойати  каримани нозил қилди:

         (Эй,  Муҳаммад)   Албатта сизга   (ушбу )   Қуръонни  фарзини   қилган  зот,  шак –шубҳасиз,  сизни    қайтиш    жойига  (Маккага)  Кайтарувчидир…

         Шундан  кейин  Пайғамбаримиз  саллаллоҳу алайҳи  васаллам   ҳотиржам  сафарларини   давом  эттирдилар.

          Бемалол  дин  диёнатимизга   амал   қилаётган,   шариатимиз  шоирлари   барпо   бўлиб  турганда   ношукрлик    қилмаслик,  турли  бузғинчи    тарғиботлара учмаслик,  билим   ва кучимизни  ватан  равнақи   динимиз  ривожи   йўлида  сарфлаш  бурчимиздир.  Шу кунларда ҳам  ватанни   ота-онаини   ташлаб  жангари  тҳдалар йиғилган   жойларга  чиқип   кетаётганлар учраб  турибди. Уларни   деярли хаммаси  қилган  ишига пушаймон  бўлади ,  лекин  сўнги  пушайман ўзингга  душман деганларидек    изига қайтишга   имкон  таполмай,  хору зор бўлиб кетади.

      Шундай   экан   инсоннинг    ўз юртида   яратганга  шукрона айтиб,   эмин-эркин   тоату  ибодатлар   ила оила,  махалласида   фарвон яшашига  нима ҳам етсин.  Машҳур  саҳоба    Адуллох  ибн  Аббос   (Розияллоҳу анҳу)   шукроналикни  имонни ярмига  тенглап  шундай   деган эканлар:

      “ Шукур   қилишлик   иймоннинг  яримидир”.  Бошқа  бир ривоятда  эса  “Имон сабр   ва  шукрдан иборат”  деб ҳам  айтилган.

         Алооҳ  таоло   неъматларига   шукр   айтувчиларни  Қуръону  каримнинг   бир нечта  ўринларда  мактаган  ҳамда  мукофотлаши  ва  уларга  улуғ ажрув  савоблар   беришини   ҳам кафолатлаган.  У зот  айтди:  Шукр қилувчиларни  эса албатта  мукофатлаймиз.

С.Сапаев

Хива туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *