Ҳаё-иймондандир!

Ҳаё ибо инсоний фазилатларининг энг гўзал зийнати, дурдонасидир. Гарчи бироз қўпол эшитилсада халқимизда шундай бир ибора мавжуд “Ҳаёсиз одам кафансиз жасаддир”, бу қанчалар дахшатли ва қўрқинчлидир.

Ҳаё мисоли бир нур, унинг эгаси қаерга бормасин ундан гўё бир майин шабада, ёқимли ифор, дилингизга хуш ёқувчи хисга тўлдиради. Ҳаё бу инсоннинг наинки юзидан балки ҳар бир нигохи, ҳар бир охиста босган қадами хатто, майин нафасидан сезилиб туради, ёқимли овозидан билиниб туради.

Беҳаёлик эса аксинча, у табиат яратиб қўйган табиий яратиб кўйилган гўзалликка путур етказади. У бутун инсониятни ўз сархадидан чиқаради, фақат гунохга етаклайди.

         Ҳаё – ибо жинс танламайди. Аммо бу фазилатларнинг аёлларда бўлмаслиги бутун бир авлодни, келажакни барбод қилади. Зеро беҳаёларга ярим-ялонғоч кийиниб, беҳаёларча сўзларни гапираётган аёлнинг фарзандларидан қандай умид қилиш мумкин.

         Гоҳо транспортда келаётиб ёшгина қизлар- жувонларнинг баланд овозда турли гапларни гапириб, қаттик кулиб ўтиришларини кўриб, эшитиб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ахир булар ҳам кимнидир қизи, кимнидир аёли ва энг даҳшатлиси кимнидир онасидир!

         Баъзан тўй-ҳашамларда раққосанинг кийиниши ҳаракатини кўриб буям мусулмонмикан, аёлмикан?-деб уялиб кетасиз, ҳолбуки, шу тўйда маҳалла фаоллариям—казо-казо “ҳурматли” кимсалар ҳам яйраб, томоша қилиб ўтиришади.

         Тарбия — бу бутун бир жамиятнинг вазифаси. Ўтмишда беҳуда айтишмаган “Битта болага — етти қўшни ота-она” — деб. Бугун ўша анъаналарга дарз кетди, шу боис ҳам бундай манзараларни тез-тез гувоҳи бўлиш мумкин. Одамлар ўз вазифа ва бурчларини унутиб қўйишаяпти.

         “Бетгачопарлик” хам беҳаёликнинг бир кўриниши. Баъзи одамларни “Мен ростини гапираман, хафа бўлса ўзига  дейди-ю оғзига келганни (у ерда эркаклар борми, кексалар борми фарқи йўқ) гапиради. Агар каттароқ киши маслаҳат бермоқчи бўлса, “Менинг борим шу ёлғонга тоқатим йўқ” — деб важ қилади, бахона қидиради, ўзгаларни лойга чаплаб ташлайди бу одобданми? Асло!

         Агар унга бирор топшириқ топширсангиз, сизга ўргатиб бошлайди, гўё у даҳо соатлаб сиз билан тортишади  жонингизга текканидан кўл силтаб қўя қоласиз.

     Ёшгина келинга қайнонаси “Болам бироз мазам бўлмай турибди шу қайнотангизнинг кўйлагини ювиб қўйсангиз” — дейиши билан “Бу менинг вазифамга кирмайди, қолаверса мен ишдан чарчаб келдим”- дея жавоб беришади.

    Бу каби воқеаларнинг кўплаб гувохи бўламиз. Ахир ота-она қандай тарбия беришган? Бизнинг ўзбек халқимиз эмасми: “Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, Буғдой сўзинг бўлсин”, “Яхши сўз билан илон инига қиради, ёмон сўз билан мусулмон динидан чиқади” — деган пурмаъно сўзлар бизнинг ота-боболаримиздан қолган гўзал сўзлар эмасми?

         Харом ейиш — харом бу етим-есирнинг, беванинг хаста-беморнинг, ногироннинг ҳаққи, яъни ўзга кишига таалуқли бўлган нарса; Ўзганинг ризқи, ўзганинг насибасидир.

Отам раҳматли ўқитувчи бўлганлар. Бизларга фарзандларига, шогирдларига доимо бир нарсани такрор-такрор таъкидлар эдилар: ўз касбингни сев, нонингни ҳалоллаб егин, дарс ўтганида қунт билан эшит.

Пешонангдан тер чиксин, сенга умид кўзини тикиб ўтирган норасида сендан нимадир олиб кетсагина ўшанда олган ойлиги халол бўлади ва яхши кунига буюради, даромаднинг баракати бўлади. Йўқса хамма ойлигингни дорихонага берасан дейдилар. Инсон олдида доимо икки йўл туради:

1) осон ва енгил пул топиш, бировни алдаб, тарозидан уриб қолиб, метрдан уриб қолиб, сифатсиз нарсани алдаб сотиш.

2) Оғир аммо халол-тўғри йўл. Гарчи узоқ машаққатли бўлсада унинг меваси охири ширин, зеро у халол мол-да. Унинг баракаси хам ортиқча, кўнгил хотиржам. Ўзгалар юзига бемалол боқа оласан. Хусусан бола чақангга урмайди.

Бир ҳаром танга минг халол тангани судраб кетади, одамга юқмайди.

 “Жудаям юқаяпти-да яна палончи иморатлар қурди, машиналар олди, жудаям юқяптида-ха, балки бу дунёда алдамчи синов имтихон дунёсида юқаётгандир, аммо боқий дунёда ҳар бир босилган ҳаром-халол қадамнинг жавоби-жазоси бор-ку!

Бу барча ярамас нуқсонлар теварак атрофнинг одамларининг барча нарсаларига бефарқлигидандир.

Агар ҳар бир киши бирор камчиликни кўрганида кўз юмиб ўтмасдан ўша камчиликни тушунтириб берса-бу холлар камайиши, афсуски – “менга нима” деган эътиборсизлик, лоқайдлик бутун бир миллатни, бутун бошли халқни бузилиб кетишига олиб келиши мумкин. Бугун биз эътибор бермай ўтиб кетган кўзнинг ўрнида эртага ўзимизнинг фарзандларимиз бўлиши мумкин ку!

         Ҳар қадамда — бу менинг ўзбегим бу менинг халқим, бу менинг ўғлим бу менинг келажаким деб қаралса хаммамиз эртага Яратганнинг олдига ёруғ юз билан бизни боришимизга олиб боради.

С.Содикова

Янгиариқ тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *