Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилайлик

Сўнгги вақтларда атрофимизда йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарлар шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келдик.

Минг афсуски, бунинг ортидан юзлаб инсонлар вафот этаётгани ёки бир умрга ногирон бўлиб қолаётгани ҳам, қоидаларга риоя қилишга чақираётган мутахассис ва масъуллар ҳам бошқаларга дарс бўлмаяпти. Кўплар ҳалигача йўл қоидаларига амал қилишни ўзига эп кўрмайди.

Ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги, йўллардаги носозликлар, баъзида масъулларнинг эътиборсизлиги йўллардаги аварияларга сабаб бўлаётгани Ислом динида ҳам қораланади.

Бугун биз, Ислом динида йўл ҳақлари, йўл қоидалари амал қилишнинг ҳукми борасида «Йўл ҳаракати Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб мавзуга илмий ёндашган аҳли илмлардан ҳисобланади.

Исломда йўл ҳаракати қоидалари, аввало Қуръон ва ҳадислар асосида тартибга солинади. Мисол учун, «Аллоҳ таоло ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратди» дейилади китобда. Демак, Ер юзидан тўлиқ фойдаланиш асли мубоҳ ҳисобланади ва бу бутун инсониятники деб қаралади. Аллоҳ таоло ўз каломида инсонларни денгиз ва қуруқликда уловларга миндириб қўйилгани ҳақида сўз боради.

Ҳадиси шарифларда ҳам йўлга доир одоблар жуда кенг ёритилган. Йўлнинг ҳаққи бор, деган тушунча ҳам аслида исломда бор. Йўлнинг ҳаққига доир келган ҳадисларда 15-20 тача қоидалар ва одоблар келади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уловни қандай тутишни ҳам ўргатганлар.

Шунингдек, фуқаҳоларимиз Қуръон ва ҳадисдаги умумий қоидалар асосида йўлга доир ҳукмларни чиқарган. Масалан, «Зарар бериш ҳам, зарарни зарар билан даф қилиш ҳам йўқ» дейилган ҳадис йўлдаги кўплаб масалаларни ечишга асос бўлади. Шариатнинг барча аҳкомлари манфаатни жалб қилишга қаратилган.

1994 йил Брунейда бўлиб ўтган ислом конференциясида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръий жиҳатдан қанчалик асослилигига доир баҳс бўлган. Покистонлик уламо Муҳаммад Тақий Усмоний анжуман қатнашчиларга тақдим қилган мақолаларида тақдим қилган далиллар 99 фоиз уламолар томонидан қабул қилинган. Ўша ҳужжат ва бошқа уламоларнинг китобдаги гапларига кўра, пиёда бўлсин ёки уловда бўлсин йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръий жиҳатдан вожиб ҳисобланади.

Барча йўл қоидалари аслида инсоннинг жони ва молини асраш мақсадида тузилган. Бу эса Исломнинг аҳкомларида ҳимоя қилиш кўзда тутилган ҳамда шариат мақсадларига мувофиқ ҳисобланади»

 

С.Сапаев

Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *