УМРА ЗИЁРАТЧИЛАРИ МАККА ШАҲРИГА ЙЎЛГА ЧИҚИШДИ.

Бугун 18 февраль куни Хоразм вилоятидан Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган зиёратчиларимиз Мадинадан эҳром боғлаб талбия айтиб умра ибодатини бажариш учун йўлга чиқишди.

Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишди. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида зиёратчиларимиз 7 кун давомида бўладилар.

Зиёратчиларимизга барча амалларини мукаммал адо этиб, Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *