Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним – Ўзбекистоним!

Ҳамма даврларда ҳам давлатнинг ривожланиши жамиятнинг осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқ бўлган.Тинчлик барча миллат ва элатлар қаторида Ўзбек ҳалқининг ҳам асраб авайлайдиган энг олий қадирятларидан хисобланади.

Қуръони Каримдаги элликдан ортиқ сурадаги юзлаб оятларда инсонни тинчлик ватанпарварлик ва бағрикенгликга чақирилган.Сўнги йилларда давлатимиз рахбари бошчилигида юртимизда ижтимоий ҳаётнинг барча сохаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислохатлар ва эришилган ютуқлар замирида ҳам айнан мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик ётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бугунги кунда юртимизда дориламон давр ҳукм сурмоқда.Бу бахту-саодатли кунларимиз учун Аллох таолога беҳисоб ҳамду сано ва шукуроналар айтамиз.

Фахрланиб айта оламизки бугунги кунда янги Ўзбекистон дунёда “Энг хавфсиз худуд” деб тан олинди. “Шу сенмисан қадринг қаддинг баланд онажоним Ватаним … ” дея дил изҳори қилгимиз келади. Ахир унинг (Ватанимизнинг) қийналган пайтларини хам кўрганмиз. Нописанд нигоҳлардан эзилган, бор кучи,имкониятларини намоён қила олмаган, саноқларда йўқ кунларига ҳам гувохмиз. Эътиқодсизлик,динсизлик худосизликни тарғиб қилган,одамлар қалбидаги Ҳаққа бўлган улуғ мухаббатни юлиб олишга чоғланганлар қаршисида иложсиз қолган пайтларида биз ҳам унинг иложсиз парчасига айланганмиз.

Истиқлол туфайли юртимиз, маҳалламиз, хонадонимиз эга бўлган неъматлар ҳақида бир бир ўйлар эканмиз ўйларимиздан кўнглимиз равшанлашади.

Бу бахтли кунларимизда диний соха ходимларининг ҳам ўрни беқиёс.

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган отинойилар ҳам ватан тараққиётида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Бугунги кун отинойиси – диний ва дунёвий билимларга, ҳаёт тажрибасига эга бўлган,диний кўрсатмаларни мамлакатимизда анъанавий хисобланган Ислом динининг Ҳанафийлик мазҳаби ва мотурудийлик таълимоти асосида тарғиб қиладиган миллий урф одатларни тушунадиган,халқ орасида обрў эътиборли аёлдир.

Отинойларнинг билим кўникмаларини ошириш,саводхонлигининг ошириш мақсадида ҳар ойда  ўқув семинарлар ташкил этилган.

Маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга маъсул”, “Онажоним ўгитлари”тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.Яна туманимизда “Оқила аёллар”, “Бувижонлар мактаби”  “Нуронийлар гуруҳлари” фаолият юритиб турибди.

Отинойиларимиз фарзанд тарбияси, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, ажримларни олдини олиш, “Эрта турмуш ва  қариндошлар ўртасида никоҳни олдини олиш” каби ҳайрли ишларда бош бўлмоқдалар.

Огоҳлик, ёшларни огоҳликка чақириш,турли хил оқимлар,интернет хуружларидан огох қилиш ҳар бир отинойи ва мўмин мусулмоннинг Ватан эл-юрт, дин олдидаги бурчидир.

Шунингдек тўй маърака, маросимларни ихчам, кам чиқим, исрофгарчиликсиз ўтказишга маслахатлар бермоқдалар.

Яна кўп замонлар ўтади,давр янгиланади, эътиқодлар  яна ҳам мустахкамланади. Мехнатга муносабат яна ҳам яхшиланади. Мустақиллик 50,100 ёшга киради. Кўп ўзгаришлар аро содиқ қоладиган ходисалар бор: бу – бизнинг эзгуликка ишонган, аҳиллик, тинчликка шукур қиладиган, ҳар янги кунда умидини бутунлаб,мехнатдан мадад кутадиган асл ўзбек юрагимиздир. Дунё турланиб, тусланиб туради. Лекин бизнинг ўша юрагимиз кечаги изтироблардан омон чиққан, кечаги парчаланишлардан бутун чиққан юрагимиз “Фарзандим, элим, юртим” деб уриб турса, байрамли онларни яшайверамиз.

      Ватан сенинг онанг, Мени ҳам онам,

Шу боис беҳурмат бўлмагин болам.

Кимки ватан қадрин билмаса агар,

Демак қадрин билмас онасини ҳам.

Ватан остонадан бошланади.Инсон дунёга келиши билан Ватан олдидаги бурчи ҳамда вазифаси у билан бирга бўлади. Ҳар бир инсон умри давомида “Ватан менга нима берди”- деб эмас балки, “Мен ватанимга нима бердим”- деб яшаши керак.

Юртбошимиз айтганларидек — “Оила кичик ватан,оила тинч бўлса,бахтли бўлса ватан тинч бўлади”

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш шу азиз ватанда, тинч ва осойишта юртда жаннатмакон диёрда яшаётган ҳар бир фуқаро учун бахт-саодатдир.

Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним – Ўзбекистоним!

Р.Камолова

Хонқа тумани бош имом-хатибининг

Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *