Фақеҳлик Муҳаддисликдан аълодир.

Сохта салафийлар ўзларини аҳли ҳадис ҳисоблаб фақеҳрага беписандлик қилишлари ва унга раддия.

Диний илимга рағбати бор баъзи  ёшлар орасида “Расулуллоҳнинг ҳадислари турганда фалончи фақеҳнинг фатвосига бало борми?” каби ножоиз гаплар қулоққа чалиниб қолади. Бу аслида сохта салафийлар тарафидан халқ орасига суқиб киргизилган фитнадир. Шунинг натижасида фақеҳлар ва фиқҳ илмига нисбатан ҳурматсизлик шакилланиб бормоқда. Айниқса ўзини “Аҳли ҳадис” деб атайдиган мазхабсизлар ичида бу ҳол кўп учрайди. Уларнинг  айниқса “Абу Ҳанифа ҳадисни билмасди” деган сўзлари катта бўхтондир. Аслида муҳаддислар ҳадисларни ривоят қилган ва саҳиҳ ва заифга ажратган бўлсалар, фақеҳлар ҳадислардан олинадиган ҳукумларни баён қилганлар.

 Муҳаддисларнинг ичида кўплаб уламоларга устоз бўлган ва ҳадис илмида моҳир бўлган Имом Аъмашдан р.а бир фиқҳий масалага ечим сўралади. У киши “Бунинг жавобини Нўъмон ибн Собит яҳши билади. Уни бу соҳада баракали маълумотга эга деб биламан.” деб Жавоб берган экан.

Бир куни имом Аъмаш Абу Ҳанифадан “Фалон масалада фикрингиз қандай?” деб сўради. Абу Ҳанифа Қониқарли жавоб қилди. Аъмаш ҳайрон қолиб буни қаердан биласиз? деб сўради. “Сиз ривоят қилган фалон ҳадисдан деди”. Шунда имом Аъмаш “Эй фуқаҳо Сизлар гўё табибсиз! Биз эса оддий доришуносмиз холос!” Яъни Биз ҳадисларни ёдлаймиз, саҳиҳ ва зайифни ажратамиз, аммо улардан шаръий масалаларни чиқаришни сизлардек уддалай олмаймиз.

Имом Абу Юсуф р.а айтадилар: “Имом Аъмаш мендан бир масала сўради. Жавобини батафсил айтиб бердим. У буни нимага асосланиб айтяпсан?”деди. Сиз ривочт қилган фалон ҳадисга асосан деб ўша ҳадисни ҳам айтиб бердим. Шунда у деддики “Эй Яъқуб бу ҳадисни ёд олганимда ҳали сенинг отанг билан онанг бирлашмаган эди. Лекин унинг таъвелини мана бугун сендан англаб етдим.”

Имом Омир Шаъбий айтган экан: Биз фақеҳ эмасмиз,балки ҳадисларни тинглаб,ёдлаб фақеҳларга етказиб берган ровийлармиз холос.

   Ҳулоса қиладиган бўлсак бугунги қўштирноқ ичидаги ўзларини “Ҳадис аҳли” миз  дея даво қилиб, мазҳаб имомларига наъна тошини отаётган фитначилар,билиб қўйсинларки фақеҳлар мазҳаб имомлари ҳадисларнинг мағзини яъни улардан чмқадиган ҳукумлар ва маъноларни баён қилиб берганлар. Имом Аъмаш ва Имом Омир Шаъбий каби муҳаддислар буни ўзлари эътироф қилганлар. Шундай экан ўзларидан кетган “салафийлар” миллат имомлари бўлмиш мазҳаб уламолари ҳақида фитна ёйиш ўрнига ўзларининг беилим ва беамалликларини бартараф қилиш ҳақида ўзларига ўзлари қайғурсалар бўларди.Инсоф ва иймон билан айтганда фақеҳ имомларнинг тутган йўллари айни ҳақ йўл эканини ҳеч ким инкор қилаолмайди.

Қ.Искандаров.

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *