Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси 2018 йил 9-март куни Боғот тумани “Дарвеш бобо” жомеъ масжидида давом этиб китобсевар халқимизнинг хурсандчилигига хурсандчилик қўшди. Ушбу сайёр китоб ярмаркаси жума куни 11:00 дан 15:00 гача давом этди.
Ихлосманд халқимиз бу ярмаркадан мамнун бўлиб тез-тез ўтказилиб турилишлигини билдириб, ташкилотчилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
Китоб ярмаркаси кейинги ҳафтада 16 март жумъа куни соат 11:00 дан 15:00 гача Хонқа тумани марказий масжиди “Халифаи Худайқули эшон бобо” да давом этади.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги