Ҳожи деган шарафли номга сазовор бўлган, Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиб, Исломнинг бешинчи рукнини адо этган киши ўз манфаатларидан кўра халқиникини, Ватаниникини устун қўяди, қўя олади. Шу боис у ҳар жойда азиз ва мукаррамдирлар.
ЎМИ Хоразм вилоят вакили Хайрулла домла Абдуллаев бошчилигида Хива шаҳридаги «Абдуқодир бобо» жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда имом-домлалар, ҳожи оталар, ҳожи оналар иштирок этди.
Сўнгра тадбир иштирокчилари шаҳардаги маҳаллаларга ташриф буюрдилар.
Кам таъминланган, ногирон, боқувчсини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож 56 та оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур кўмаклар берилди.
Шу билан бирга, адашиб турли ёт оқимлар, ақидаси бузуқ кимсалар таъсирига тушиб қолган фуқаролар, айниқса, ёшларга ҳам ҳожи оталар, ҳожи оналар зарур тавсиялар, йўл-йўриқлар беришди. Шунингдек, 16 та ҳолатда оилавий ажримларнинг олдини олишга, ҳаракат қилиниб, 10 та хонадонда зарарли одатларга ружу қўйганлар билан суҳбатлар ўтказилиб насиҳатлар қилинди, умумий ҳисобда 114 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар.
Тадбир сўнгида Хива шаҳридаги жомеъ масжидларда Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, маҳаллаларимиз ободлигини сўраб қилинган хайрли дуолар ташрифларга маънавий зеб бағишлади.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати