Залолатдан ҳимоя нима?

Хозирги ахборотлашган замонда дин борасидаги имкониятлар билан бир қаторда инсонни залолат ва гумрохликга етаклайдиган омиллар сон-саноқсиздир. Хусусан: диний маьлумотларни ишончсиз ва асоссиз манбаьлардан олиниши,устозларни ким эканлиги номаьлум экани ва хаказо жихатлар ёшларимизни диний ва миллий қадриятларимиздан узоқлаштиргандан узоқлаштириб келмоқда. Бу борада динимизда бир қанча тавсиялар бор. Жумладан: Ибн Масъуд رضي الله عنه дан ривоят қилинади, у зот айтганлар: “Эй инсонлар! Илм кетишидан олдин уни урганинглар. Албатта, илмни кўтарилиб кетиши, илмли кишиларни кетиши орқали булади. Бидьатлар, безакли сўзлар ва тортишувлардан сақланинглар. Албатта, бу нарсалар шариатдан юз ўгиришдир. Ўзларингизга дин масаласида эски  китоб ва устозларни лозим тутинглар. Чунки умматнинг охирида бир қавм келади — улар Аллоҳнинг китобига даьват қиладилар, лекин унга ўзлари амал килмайдилар.” имом Дорамий ривояти.

 Мазкур хадисда аввало илм олишга  ва унга амал қилишга даьват қилинса, бидьатлардан сақланиш, дин борасида эски китоб ва хамма тан олган устозларни лозим тутиш зарурлиги таькидланмоқда. Хозирги янги чиққан тоифалар эса эски китоб ва устозларни тан олмасдан, ўзларига мутлақо янги китоб ва устозларни танламоқдалар.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:«У зот (Расулуллоҳ ﷺ) айтдилар: “Сизлар ихтилоф қиласизлар, азобланасизлар ва ҳалок бўласизлар, кейин сизлар: “Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар”, “Фалончи шундай деди”, “Фалончи шундай деди” дейсизлар”.»   Ушбу хадисдан хам бу нобакорларни қилмишини натижаларини англашимиз қийин эмас. Ўзларича оят,хадис келтириб ёшларимизни бошини айлантириб,уларни қийинчилик ва аэобга қўймоқдалар.

Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинган хадисда:«Қуръонда нозил бўлмаган нарсада имомларни фикри шахсий бўлиши эмас, балки Аллоҳнинг Китобида ва Расули ﷺ нинг суннатида нима бор бўлса шу асосийдир. Суннатга бирор кишини қарши чиқишига хаққи йўқ.» Лекин буларни қилаётган барча ишлари оят ва хадисга мутлақо зид хисобланади.

Сайид ибн Мусаййабдан ривоят қилинган хадисда: У бир кишини асрдан кейин намоз ўқиётганини кўриб қолди. Унга: «Эй Абу Муҳаммад! Расулуллоҳ ﷺ суннатига хилоф намоз ўқийсанми?»  деди. У киши: « Аллоҳ мени намоз ўқиганим  учун азоблайдими?!» деди. У эса: «Йўқ, лекин сени суннатга хилоф қилганинг учун азоблайди.» деди. Бу тоифалар  хадисда бор барча нарсани суннат деб ўйлашади,вахоланки хадисда бор бўлган хамма нарса хам суннат бўлавермаслигини билмайдилар.Жумладан макрух вақтларда намоз ўқиш каби.

 Убай Ибн Каьаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган:Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Суннатда ўртачалик (иқтисод) бўлиш, бидъатдаги қаттиқ тиришқоқликдан яхшидир» Суннатга хилоф бўлган хамма нарса бидьат хисобланади,гарчи у нарса ибодат маьносида бўлса хам.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот айтдилар: «Суннат аҳлидан бўлган киши,  одамларни суннатга даъват қилса ва бидъатдан қайтарадиган бўлса,унга  назар солиш хам ибодатдир. «Дархақиқат,инсон нажотга суннатга эргашиш ва бидьатьдан сақланиш билангина эришади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан яна ривоят қилинади: У зот айтдилар: «Аллоҳга қасамки, бугун ер юзида менга суннатга эргашишни истайдиган инсондан кўра маҳбуброқ киши йўқ. Лекин афсуски, бидъатлар Шарқдан ёки Ғарбдан тарқалди. Бас, Расулуллоҳ ﷺ ундан қайтарган эканлар, мен ҳам албатта ундан қайтараман. «Хуш суннат нима? Суннат- аждодларимиз нималарга амал қилиб келган бўлса шулар суннат хисобланади. Бидьат эса аждодларимиз нималардан сақланиб,қилмаган бўлсалар шулар бидьат дейилади. Бу таьриф илмий эмас,лекин айни хақиқатдир.

 Абу Алиядан ривоят қилинади: «Исломни ўрганинглар. Агар уни ўргансанглар, унга амал қилинглар. Сўнгра, ундан юз угирманглар. Ўзларингизга тўғри йўлни лозим тутинглар. Зеро, Исломда  ўнг ва чапга оғиш йўқ.  Ўзларингизга Расулуллоҳ ﷺ суннати ва у зотнинг саҳобаларининг суннатини лозим тутинг. Ва  айрим инсонлар ўртасида пайдо бўлган нафс хоҳишлари ва улар орасида тарқалган душманлик ва адоватдан сақланинглар.» Бу хадис эса бизни хозирги холатимиздан агохлантирмоқда.  Чунки хозирда динни ниқоб қилиб, инсонлар,жамият ва давлатлар ўртасини бузиш ишлари кундан-кунга авж олиб бормоқда.

Шундай экан,ёшларимиз динни урганиш ва амал қилиш борасида нихоятда хушёр бўлишлари,ўзларига улуғларимиз йўллари ва одатларини лозитм тутишлари ягона нажот йўли эканини билишлари зарурдир. Мазкур мақола «Мифтохул жаннат фи эхтижожи бис суннат» асари ёрдамида тайёрланди.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *