ЎМИ Хоразм вилоят вакиллигида ва унинг тасарруфидаги масжидларда умум халқ хашари ўтказилди

18-19 март кунлари УМИ Хоразм вилоят вакиллиги ва унинг тасарруфидаги масжидларда умумхалқ хайрия хашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги тасарруфидаги 97 та расмий фаолиятдаги масжидлар ва уларга туташ бўлган қабристонларда ободонлаштириш, тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ҳашарда масжид ходимлари, маҳалла имомлари ва отинойилари якдиллик билан иштирок этдилар. Ҳашарчилар томонидан масжид ва зиёратгоҳлар ҳудудларидан 29932 кв.м майдон ободонлаштирилди, шунингдек 2226 (кв.метр) бўлган деразалар ва 7940 метр ариқлар чиқиндилардан тозаланди, 24 тонна чиқиндилар олиб чиқилди ва масжидларга туташ қабристон ва зиёратгоҳлар қуриб қолган ёввойи ўт ўланлардан тозаланди хамда эски қабрлар сувалиб кабристонлардаги 525та ўриндиқлар бўялди. 3478 та дарахтларга шакл берилиб оҳакланди.

Хоразм вилоятидаги диний ташкилот ва қадамжоларда олиб борилган ҳашарда 1914та киши иштирок қилди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *