Диний соҳа ходимлари ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан вилоятда фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида имом-хатиб ва ноиб иштирокида “Cтол тенниси”, “Шахмат” ва “Шашка” каби спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур  мусобақалар  диний  соҳа  ходимларининг  ақлий  ва  жисмоний  фаоллигини ошириш, ўзаро жамоавий ҳамфикрлигини қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида тасдиқланган дастур асосида ташкил этилди.

Бугунги кунда юртимизда жисмоний ва ақлий меҳнатни барқарорлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ҳаётга татбиқ этиш мақсадида диний соҳа ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар ҳамда турли ҳил спорт мусобақалар  иштирокчиси бўлмоқдалар.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосасига кўра “Шахмат” ва “Шашка” мусобақасида:

1-ўрин Байрамбек домла Маткаримов (Урганч тумани «Пир Эшон бобо» масжиди)га;

2-ўрин Азамат домла Жуманиязов (Урганч шаҳри «Охун бобо» масжиди)га;

3-ўрин Умархўжа домла Маликов (Қўшкўпир тумани «Хазрати Иморат бобо” масжиди)га насиб этди.

Cтол тенниси мусобақасида:

1-ўрин Мухаммадохун домла Тўраев (Урганч тумани “Шайдлар бобо” масжиди)га;

2-ўрин Хушнуд домла Абутов (Янгибозор тумани «Султон Хўжа бобо» масжиди)га;

3-ўрин Гуломжон домла Бабажанов (Тупроққалъа тумани «Султон Санжар Мозий” масжиди)га насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчи ва ҳомийларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *