ИСЛОМОФОБИЯДАН КЎЗЛАНГАН ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАР

Маълумки бугунги ҳаётимизни ривожланган ахборот воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Улар орқали дунёда нималар бўлаётганидан хабардор бўламиз, ахборот алмашамиз ва хокозо..
Лекин бизга келаёт маълумотлар ҳаммаси ҳам холис ва тўғри маълумотлар эмаслигини ҳаммамиз хам билавермаймиз.
Кейинги пайтларда ОАВлар орқали берилаётган маълумотлар орасида энг кўп ва нохолис тарзда тарқалаётгани бу ислом дини ва мусулмонлар ҳақидаги маълумотлардир.
Улардаги аксарият маълумотлар, исламфобияни тарғиб қилувчи, мусулмонларни ёмон кўрсатишган қаратилгандир.
Айниқса ғарб давлатларидаги нашрлар ва телекўрсатувларда бу нарса яққол номоён бўлмоқда. Бунга мисол қилиб айрим ғарб нашрларидаги Пайғамбаримиз алайҳи салом шахсиятига нисбатан хақорат саналгувчи карикатуралар ва ислом динини ва унга эътиқод қилгувчиларни террористик актга алоқодор қилиб кўрсатишларни келтиришимиз мумкин.
Ғарб давлатлари ёки бошқа минтақалардаги исломий харакатлар замирида Ислом дини ва маданятини ўзларининг дини ва тамаддуни ва маданиятларига асосий рақиб деб кўришларидадир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ислом динини ёмонотлиқ қилишга уринаётганлар асосан бу динни сиёсийлаштириб кўрсатиш гўёки мусулмонлар ғарб ўлкаларида кўпайиб бораётганларини рўкач қилиб, мусулмон мигрантларни киргизмаслик керак, улар бизнинг юртлариимзда бузғунчилик қиладилар деган даъво билан омманинг эътиборини ўзига қаратиш ва сайловларда кўп овоз олишга интилгувчи шахслар тарафидан илгари сурилаётганини айтадилар.
«Исламофобия» – исломдан ва мусулмонлардан қўрқув ва уларга нафрат туйғуси билан қараш демакдир. Шу билан бирга ислом динини қолоқ, мусулмон маданиятини эса қотиб қолган, ҳурфикрликка мойил бўлмаган, патриархал, аёллар фаолиятини чеклайдиган ва бошқа маданиятларга таҳдид солувчи» каби ноўрин айбловларда намоён бўлмоқда.
Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жаҳон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининг ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий маданий ва демографик жараёнларда ўзининг мавқеини тарихан йўқотаётган жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир. Чунки уларнинг жамиятларида инсонийлик тамоиллари тоборо сўниб бормоқда, биржинслилар никоҳи, ўз туйғу ва хою хавасларини оиладан устун қўйилиши ва бунинг оқибатида ўз қадр қимматини йўқотаётган маданиятлари Ислом динининг соф таълимотларини ўзлари учун катта хавф деб билмоқдалар.
Аслида эса, ислом дини кишиларни бир-бирига нисбатан меҳр-оқибатли бўлишга чақириш билан бирга уларни динидан, миллатидан қатъи назар, бир-бирларига ўзаро ҳурмат-иззат кўрсатишга чақиради. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Мусулмон киши шуки, унинг тилидан ва қўлидан мусулмонлар озор чекмайдилар!” деб марҳамат қилганлар. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, сўз, яъни тилдан етадиган озор қўлдан етадиган зарардан аввал зикр этилиши, қўл билан бошқаларнинг фақат бу дунёси – саломатлиги, оиласи, мулкига зарар етказиш мумкинлигига, тил билан – инсонларни турли бузғунчи ғояларга тарғиб қилиш, кишиларни тўғри йўлдан чалғитиш орқали икки дунёсини барбод этиш мумкин экани таъкидланмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда айрим террористик ташкилот ва сиёсий кучларнинг халқнинг ичида парокандалик, оиласида зиддиятларни келтириб чиқаришга қаратилган уринишлари исломнинг асл моҳиятига бутунлай зиддир.
Интернет тармоғи орқали ҳам «Исламофобия» тарғиб қилинмоқда. Исломнинг асл манбаси бўлган Қуръони каримдан хато топишга уриниш ёки уни ёқиб юборилаётган лавхаларни интернет тармоғига жойлаштириш холатлари ҳам учрамоқда. Масалан, агар “Google” қидирув тармоғига «Қуръондаги ҳатолар» деб қидирув берилса, 659 мингдан ортиқ “ахборот” чиқиб келади.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, жамиятда исламафобик кайфиятнинг ортишига “шаҳид”, “жиҳод”, “ислом терроризми”, “ваҳҳобийлик” каби истилоҳ ва сўзларнинг нотўғри талқин этилиши ҳам сабаб бўлмоқда.
«Исламофобия»нинг кучайишига сабаблардан яна бири террорчи тўдалар тарафидан ўзларинг қилган жирканч ва шафқатсизларча қилган ишларини яъни қотиллик ва портлашлар акс этган видеороликларни интернет тармоғи ва ўзларига тегишли телеканаллар орқали намоиш этишларидир. Оқибатда бу нарса ғарблик нохолис айрим ОАВлар орқали янаям бўрттириб бу ишларни Ислом динига тақаб кўрсатилмоқда.
Бунинг оқибатида айрим давлатларда мусулмонларга нисбатан тажовузлар ва камситишлар кучайгани кузатилмоқда.
Маълумки, тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани бежиз эмас, албатта. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қиладики:
“Эй имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз…” (Бақара сураси, 208-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида: яъни: “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар  (Имом Муслим ривояти).
Хулоса қиладиган бўлсак биз бугун Ислом динининг ҳурмати тахликада қолаётган ва уни ёмонотлиқ қилиб кўрсатилаётган бир пайтда, динимизнинг асл моҳияти ва негизини нима эканлигини авваламбор ўзимиз яхши тушуниб етишимиз, қолаверса буни ёшлар ва халқ оммасига тўғри тушунтириб беришга масъулмиз.
Асрлар давомида халқимизнинг қон қонига сингиб кетган муқаддас динимизни ёмонлаб кўрсатишга йўл қўймаслигимиз даркор. Бунинг учун эса Имом Бухорий, Имом Термизий, Абау Мансур Мотурудий ва Абу Муъин Насафий кабий улуғ боболаримизнинг маънавий меросини чуқур ўрганмоғимиз доркор ва лозимдир.

Қ.Искандаров
Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.