Она сути фазилати

                  Бу дунёмиз мўъжизаларга бой бўлиб, улардан бириси – Она сутининг мўъжизасидир !

Она сути шундай бир ажойиб неъматки, Аллоҳ таоло  уни фарзанд (гўдак)  учун неъмат қилди. Унда турли  моддалар мавжуд бўлиб,  улар нихоятда муътадил сутнинг харорати ҳам гўдакнинг қабул килиш ва сутни кўтара олишига муносиб сут ёзда иссиқ қишда илик бўлади.

 Она сутида чакалоқни турли ҳатарли касалликлардан ҳимоя қилувчи кўплаб антибиотиклар мавжуд.

 Она сутининг фойдали ҳусусияти-  хеч бир жонзот сутининг калориясига тенг-лаштирилмайди. Она сути болани иммунитетини тиклаш билан бирга, ақлий мўъжиза яратиш имконини ҳам беради.

Аёл шу гўдакни қийналиб дунёга келтирар экан, унга ўз меҳрини  кўпроқ беради. Демак, аёл қалбида гўдакка нисбатан меҳри товланса – меҳр булоғи чашма каби отилиб чиқади. Она — ўз фарзандидан  қанчалик йироқда бўлмасин уни  очиққанини  у йиғламасидан 10-15 дақиқа олдинроқ  ҳис қилиб бошлайди. Бу ҳам Аллоҳимнинг  бир мўъжизасидир.

Она-Аллоҳ яратган сутдан гўдакни маҳрум қилса, унинг ўрнига суюк сутни ичирса охир оқибат нима булади.,? Ахир инсонлар Аллоҳ яратган табиий сутни ярата олармикан? Натижада гўдак хар томонлама заиф ва қувватсиз бўлади, она эса ўз қилмишига азоб укубат тортади. Буни хеч бир она истамаса керак ?…

 Ҳақ Субҳона ва Таоло аёл зотига бир чашма яратган у булоқни номи она сути дейилади (булок).  Гўдак фарзандимизга 2 йилга қадар Аллоҳни берган  ризқу насибаси яъни неъмати билан озиқлантиришимиз. Она сутида иммунитетни кўтарувчи модда, озуқасида яъни витаминлар мавжуддир.

 Она сути мия, қулоқ оғриғига ҳам даво ва шифодир. Ризқ берувчи Аллоҳдир. Раббим бандаларига узи  ризқ берур, кенг қилур ҳам тор қилур. Хар бир нарсани ўрнини тўлдирувчи ул зот ризқ берувчиларни яхшиси (Сабъа сураси 39-оят)

 Аллоҳ бандасига фарзанд бериб уша туғилган фарзандни туғилиши  билан унинг ҳақ хуқуқи ҳам белгиланади (туғилади).

  1. Эмиш ҳақи- хар бир гўдак онасини туйиб эмиш ҳақдир.
  2. “2 йил эмизиш жоиздир, онани эмизиш таъминоти бўлмаса ота бошқа   эмизувчини  топиши вожиб ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Қуръонда қиёматгача ёзиб қолдирган мўъжиза китобида қуйидагича ёзиб қолдирилган: Бола туғилгандан сут кела бошлайди, бу Аллоҳни каромати-мўъжизасидир. Она сути гўдакни таъминлаш билан бирга ,  Қадимги момоларимизни айтишларича :агар гўддакни Қуръони Каримда битилган  Ёсин сурасини ўқиш билан эмизса, бу  фарзанд келажакда имон эътиқоди мустаҳкам диёнатли ва дин исломни қувватловчи бир илм соҳиби бўлар экан.

Тиббиётнинг исботлашича, она- боласини қанчаллик кўп эмизса, шу она- кўкрак саратонига учрамайди экан.

Болани кўкрак сути билан эмизиш “Разоа”-деб аталади . Аллоҳ таоло болаларни Қуръони Каримда оналарни фарзандларини эмизиш муддатини алоҳида баён қилиб берган. Чақалоқ туғилганда онанинг кўкрагига келган сут-бу Аллоҳ таолонинг янги туғилган бандасига атаб берган ризқидир. Гўдак уни онасини эмибгина ризқлана олади холос. Агар она гўдагини эмизмаса бу омонатга ҳиёнат дейилади, яъни Аллоҳнинг гўдак учун берган омонат ризқини, она фарзандини эмизмасдан  бермаяпти.

“Бақара” сурасида айтади: оналар болаларини 2-2 ярим йил (30 ой )давомида эмизсин деган. Оналарни кўкрак сутида бола учун ундан  ортик фойдали нарса йуқлигини айтади.

Хазрати Умар (Р.А) болаларни соғлом бўлишини хоҳласанг отга сакраб миниши учун она сути билан меҳри билан озиқлантиришсин -дейилган.

Ханафий мазҳаблари соҳиблари Имоми Аъзам Роҳматуллоҳи Алайҳи айтганлар:

  1. Аёл киши эмизишга мажбур қилинади, қачонки бола она сутидан бошқани эммаса
  2. Бошқа эмизадиган аёл бўлмаса.
  3. Эмизадиган аёлга отани ижарага берадиган маблағи бўлмаса- деган эканлар.Имом Аъзам (р.а).

 Араб диёрида гўдак дунёга келса, эмизишга қишлоқдаги аёлларга  бериб эмизиш урф бўлган. Пайгамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Саъд қабиласидан бўлган Ҳалима онамизга бериб эмизганлиги ҳаммага маълумдир.

Аёлларимизга. келин қизларга тавсиямиз шуки : Болани меҳрли қилиб,фарзандимиз соғлом бўлиши ва меҳр тафтига эга бўлиб, меҳрли бўлишини истасак бола дунёга келгандан кейин эмизиш жоиздир.

     Дунёга келган фарзандларимизни она сути билан катта қилиш бахтини насиб қилган бўлсин!. Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи Баракотуҳ!

 

Р.Мадримова

Хива шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар  масалалари бўйича ўринбосари

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *